Шошма Феврал!
Қиш фаслига тўйиб олайин,
Юрагимни ўйиб олайин,
Айрилдим деб жар ҳам солайин,
Шошма Феврал, шошмай тур Феврал!
Интиқ қилма қорли наҳорга,
Тўлдирмагин чанг-у ғуборга,
Тайёр емас қалбим баҳорга,
Шошма Феврал, шошмай тур Феврал!
Кўнгилгинам қақшатқич жойи,
Гуркиратма бинафша пойин,
Ей умримнинг тез ўтар ойи,
Шошма Феврал, шошмай тур Феврал!
Қаҳратонга ўрганган бағрим,
Музлаб, бўзлаб чиниқди қалбим,
Севгисиз, тинч яшаган даврим,
Шошма Феврал, шошмай тур Феврал!
Узоқ бўлсин, осойиш тунинг,
Чиқармагин "йўқ" деган унинг,
Қадрлидир ҳар битта кунинг,
Шошма Феврал, шошмай тур Феврал!
Армон, алам, азоб ўлгунча,
Ҳислар дилга ҳоким бўлгунча,
Ҳаётимга баҳор келгунча,
Шошма Феврал, шошмай тур Феврал!
Мумтозбегим севиб қолгунча...
Шошма Феврал, шошмай тур Феврал!
Мумтозбегим
@habibim_3
Қиш фаслига тўйиб олайин,
Юрагимни ўйиб олайин,
Айрилдим деб жар ҳам солайин,
Шошма Феврал, шошмай тур Феврал!
Интиқ қилма қорли наҳорга,
Тўлдирмагин чанг-у ғуборга,
Тайёр емас қалбим баҳорга,
Шошма Феврал, шошмай тур Феврал!
Кўнгилгинам қақшатқич жойи,
Гуркиратма бинафша пойин,
Ей умримнинг тез ўтар ойи,
Шошма Феврал, шошмай тур Феврал!
Қаҳратонга ўрганган бағрим,
Музлаб, бўзлаб чиниқди қалбим,
Севгисиз, тинч яшаган даврим,
Шошма Феврал, шошмай тур Феврал!
Узоқ бўлсин, осойиш тунинг,
Чиқармагин "йўқ" деган унинг,
Қадрлидир ҳар битта кунинг,
Шошма Феврал, шошмай тур Феврал!
Армон, алам, азоб ўлгунча,
Ҳислар дилга ҳоким бўлгунча,
Ҳаётимга баҳор келгунча,
Шошма Феврал, шошмай тур Феврал!
Мумтозбегим севиб қолгунча...
Шошма Феврал, шошмай тур Феврал!
Мумтозбегим
@habibim_3