Ўқитувчи 160% гача устама олиши мумкин, биласизми?@Yurist_Xizmati 4936-савол:
Assalomu alaykum.Yoshim 53da. Ona tili va adabiyot fani oʻqituvchisiman. Toifam oliy. B+ darajadagi MSga ham egaman. Yanvar oyidan 50%lik ustama ham toʻlanar ekan. Savolim shunday: Bahorda boʻladigan 70% ustama uchun muddatdan tashqari attestatsiyada ishtirok etsam, 50%lik MS ustamaga ta'sir qilmaydimi? Mabodo 86 balldan oshirsam, hammasi birgalikda 120% lik ustama olishim mumkinmi? Javob uchun oldindan rahmatЮРИСТ ЖАВОБИ:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сон қарори 6-1-бандига кўра
2025-йил 1-январдан бошлаб педагог кадрларга халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш ҳамда сертификат олган педагог кадрларга базавий тариф ставкасининг
70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш амалиётини жорий этилди. ✅ Бунда синовларда
86 ва ундан юқори балл олган педагоглар қўшимча 70 фоиз устама олади.Мисол учун, олий тоифали биология ўқитувчиси ўз фани бўйича халқаро сертификати бўлса
— 50 фоиз, директор жамғармасидан
40 фоизгача ва янги талабга жавоб берса,
яна 70 фоиз устама олади. Шу тариқа унинг умумий ойлик маоши
4 миллион 500 минг сўмдан 12 миллион сўмга етади.❗️Шунга кўра сиздаги вазиятда
устамаларнинг барчасини тўлашнинг алоҳида мезонлари борлиги сабабли уларнинг ҳар бири тўлиқ тўланади.📩 Юристга савол юбориш
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈