Forward from: Зокир
Ҳаёт Гули МФЙ маҳалласидаги Хонариқ муаммолари ўрганилди
Бугун Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутатлари Ровшан Дастиров ва Зокир Халмухамедов маҳалла раиси билан биргаликда Ҳаёт Гули маҳалласидаги Хонариқ ҳолатини ўргандилар. Ушбу сув йўли фавқулодда ҳолатларда сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳоли ҳовли томорқа ва боғларини суғориш учун муҳим манба ҳисобланади. Бироқ, ҳозирда унинг ҳолати жуда ёмон ва ташвишли аҳволда.
✅ Экологик ва санитария ҳолати — жуда аянчли даражада ёмон.
✅ Пиёдалар ва транспорт учун кўприклар — жуда хавфли ҳолатга келган.
✅ Хонариқ бўйлаб ноқонуний қурилишлар мавжудлиги.
✅ Оқова сувларини оқизилиш холатлари аниқланди.
Барча муаммоларни зудлик билан бартараф этиш, Хонариқни тўлиқ тозалаш ва унинг вазифасига мувофиқ ҳолга келтириш талаб этилади. Шу мақсадда:
🔹 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (МЧС), Чирчиқ сув таъминоти, Экология инспекцияси, СЭС, Кадастр агентлиги каби тегишли идоралар жалб этиш зарур.
🔹 Хонариқни мустаҳкамлаш – бетонлаштириш ва лотоклар ўрнатиш.
🔹 Суғориш тизимини такомиллаштириш – томорқалар, боғ ва ҳовлиларга сув тақсимоти самарали ташкил этилиши лозим.
🔹 Хонариқ ҳолатини доимий мониторинг қилиш ва назорат ўрнатиш чораларини кўриш керак.
🔹 Тартибга келтириш ишлари тезкор тарзда бошланишини назоратга олиш.
Аҳолининг хавфсизлиги ва экологик барқарорлик – устувор вазифамиз!