🇱🇧🇮🇷 Эрон яна бир иттифоқчисидан айрилди
Ливаннинг янги сайланган президенти Жозеф Аун Саудия Арабистонига ўз “садоқатини билдирмоқда”. “Саудия Арабистони Ливанни қўллаб-қувватлашда тарихий роль ўйнагани сабабли президент сифатида биринчи ташрифим айнан шу мамлакатга бўлади”, деди жаноб Аун.
Ливанда Эроннинг таъсири камайиб бораётган бир пайтда, Саудия Арабистонининг таъсири ошмоқда. Президентликка сайланишидан бир неча ҳафта олдин Жозеф Аун Ливан армияси қўмондони сифатида Саудия Арабистонига ташриф буюрганди. Бундан ташқари, кеча Сурия янги ҳукумати раҳбари Аҳмад Аш-Шаро (ал-Жўлоний номи билан танилган) Жозеф Аунга президент этиб сайлангани муносабати билан табриклаш учун қўнғироқ қилди.
Шундай қилиб, Яқин Шарқда янги геосиёсий архитектура шаклланмоқда ва унда Теҳроннинг мавқеи сезиларли даражада пасайишни давом этяпти.
Батафсил Gorizontда...