❗️ 🇺🇿 Хитойда тарқалаётган вирус Ўзбекистонда ҳам аниқланди
Ўзбекистонда COVID-19 дан хавфли метапневмовирус инфекцияси тарқалгани айтилди
Санэпидқўмита ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда метапневмовирус инфекцияси ва ушбу инфекциянинг COVID-19 дан ҳам хавфли эканлиги юзасидан хабарлар тарқалмоқда.
Санэпидқўмита Ахборот хизмати ушбу касаллик тўғрисида қуйидагиларни маълум (https://t.me/sanepidcommittee/12828) қилди.
Метапневмовирус инфекцияси, одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма каби белгилари билан ўткир респираторли инфекциялар шаклида намоён бўлади, баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради.
Метапневмовирус билан касалланган одамларнинг аксарияти асоратларсиз тузалиб кетади.
Бутун дунёда бўлгани каби, қўшни Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарда, айни пайтда ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва грипп билан касалланишнинг мавсумий ўсиши кузатилаётгани, шу билан бирга метапневмовируснинг ҳам қайд этилгани эълон қилинган.
Айни вақтда республикамизда ҳам ўткир респиратор инфекцияларга чалиниш ҳолатларининг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда.
Ушбу респиратор инфекцияларнинг сўнги лаборатор таҳлиллари натижасига кўра: 36,9%да грипп вируси, 30,2%да риновирус, 28,6%да респиратор-синситиал вирус, 1,2%да метапневмовирус ва 3,1%да бошқа вируслар аниқланган.
Шу ўринда фуқароларимиз ушбу инфекцияларни юқтириб олмасликлари учун:
профилактика ва гигиена қоидаларига риоя қилиш;
одамлар гавжум жойларга, айниқса ёш болаларни олиб юришни чеклаш тавсия қилинмоқда.