🅰️🔥🔥🔥🔥 нобуд қиладиган муносабатлар.
Жоним менинг гўзалларим сиз муносабатларда, бошида нима бўлаётганини сезмаслигингиз мумкин, лекин аста-секин ўзингизни ёмон ҳис қиласиз, энергия, апатия, тушкунлик, икки кўкрак қафаси оғрий бошлайди, айниқса, қалқонсимон без.Нафас олиш қийинлашгандек бўлади.
Сизларга эркаклар томонидан аёллик табиатини йўқ қиладиган, ўзини кераксиздек ҳис қилиб ҳаётини барбод қиладиган, муносабат турлари ҳақида озроқ тушунча беришни хохладим балки, шунда англаб етарсиз вазиятингизни.
1️⃣. Абюзер
➖ Аёлни доимо бостиради, қадр-қимматини камситади.
➖ Жисмоний, ҳиссий ёки руҳий зўравонлик ишлатади.
➖Аёл ўзига ишончини йўқотиб, қарам бўлиб қолади.
2️⃣. Манипулятор
➖Аёлни ёлғон, босим ёки айбдорлик орқали бошқаради.
➖У ҳамма нарсани унинг манфаати учун қиладигандек кўрсатади, лекин фақат ўз манфаатларини кўзлаб иш тутади,
➖Аёл ўзининг етарли эмаслилигини ва ўзининг ҳис-туйғуларига шубҳа қила бошлайди.
3️⃣Нарсисист
➖Фақат ўзига ва эҳтиёжларига эътибор қаратади.
➖Аёлни қадрсизлантиради, унинг ҳис-туйғулари, талаблари ва истакларини эътиборсиз қолдиради.У эркак ўзини энг керакли, мухим одам қиладиган мухит яратади.
➖Бундай муносабатда аёл ўзининг аҳамиятини йўқотади ва ўзини кераксиз ҳис қилади.
4️⃣Золим
➖Аёлнинг ҳаётини қаттиқ назорат қилади. пул, иш, яни бутунлай ҳаётига эгалик қилади.
➖Кўпинча қўрқитиш,босим билан ҳаракат қилади воситаси
➖Бундай муносабатда аёл эркинлигини йўқотади ва мустақил қарор қабул қилишни тўхтатади.
5️⃣Фирибгар
➖Оиланинг молиявий барқарорлиги учун жавобгарликдан қочади.
➖Аёлни манипуляция қилади, уни моддий масалаларни ҳал қилишга мажбур қилади.
➖Аёл доимий зўриқиш ва чарчашни ҳис қилади.
6️⃣Онасининг ўғли
➖Онанинг иродасига бўйсунади, ўз фикрини муносабатлардан устун қўяди.Унинг учун онаси мухим
➖Аёл ўзини эътибор ва ҳурмат учун доимий курашда топади.
➖Бу аёлга агреция ва ҳиссий чарчоққа олиб келади.
7️⃣Ўйинчи
➖Аёлларга ўйин-кулги воситаси сифатида қарайди.
➖Мажбуриятлардан қочади ва чуқур алоқалар ўрнатмайди.
➖Аёл ўзини алданган ва фойдаланилгандек ҳис қилади.
Мехрли гўзалларим агар сиз шундай муносабатда бўлсангиз ёки у бу томон кетаётганига шубҳа қилсангиз, эхтиросга берилманг. Сиз энг қимматли нарсангизни охирги ўринга қўйиб ўзингизни азобламанг.
Сиз ўзингизни севишни ўрганинг,тахлил қилинг,нега бундай муносабат айнан сизда бўлябди ўзингизга савол беринг...
1️⃣. Нима учун бундай эркакларни жалб қилдингиз ёки жалб қиляпсиз.
2️⃣. Бундай муносабатларда, ўзига жалб қилган ичкаридан барча шубха,оғрикларни қандай олиб ташлаш мумкин.
3️⃣. Қандай қилиб муносабатлар учун , севимли аёл бўлиш мумкин.
Гўзалларим ҳаётингизга бефарқ бўлманг. Уз устингизда ишланг, Ҳеч бир вазиятлар муаммолар сабабсиз эмаслигини унутманг.
Марказда сиз турибсиз, сизни атрофизда содир бўлаётган воқеалар ўзингизни севишни ўргатадиган, болалик травмаларидан озод қилиш учун ташки вазиятлар холос.
Бундай муносабатларни содир этилишида сабаблар жуда кўп.
Эркакларни ўзларини болалик травмалари, аждодлар праграммалари, психалогик, рухий муносабатлар.
Севги, оила муносабатларида эркак ва аёл бирдек масулиятда
Эркак ўз ўрнида
Аёл ўз ўрнида
Бўлгандагина барчаси ўз ўзидан балансга келади.
https://t.me/gerenoliymen