Журналист @hamzajumayev Оқловга ариза берибди...
У ўз каналида бу ҳақида қуйидагича пост қолдирибди:
Шонли Конституциямизнинг 29,55-моддаларига кўра, жиноят учун ҳукм қилинган ҳар ким қонунда белгиланган тартибда ҳукмнинг юқори турувчи суд томонидан қайта кўриб чиқилиши ҳуқуқига, шунингдек афв этиш ёки жазони енгиллаштириш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
@generalissimus_uzb
У ўз каналида бу ҳақида қуйидагича пост қолдирибди:
“Жуда кўпчилик билан маслаҳатлашдим. Сенга шу керакми, биров сенга бир нарса деяптими, ишинг бўлса, ҳаётинг изига тушган бўлса, деганлар ҳам бўлди. Ишимдан хабардор адвокатлар, дўстларим эса, албатта ариза бер, оқланиш эҳтимолинг катта, арзирли айбловнинг ўзи йўқ, дейишмоқда.
Халқимизда “Қорнимга эмас, қадримга йиғлайман” деган гап бор. Мен фарзандларим келажаги, авлодларим шаъни, яна бошқа баъзи омиллар туфайли шунга қарор қилдим. Жадид боболарим кутган кунлар менга кўзим очиқлигида насиб қилиб турган экан, нега фойдаланмай? Онам дуо қилиб турибдилар, нимадан қўрқай?
Балки, нимагадир эришарман, ёки аксинча, нимадир йўқотарман. Ҳаммасини чамалаб кўрдим. Йўқотадиганларим қадримдан, шаънимдан устун эмаслигини тушундим. Адвокатим билан судга қилган мурожаатим қабул қилинди. Суд 27-июн кунига белгиланди. (Касб байрамимизга тўғри келаётгани балки тасодифдир, балки бунда бир рамз бордир, билмайман...)
Олдиндан нимадир башорат қилувчи, бошқалар ва менинг шаънимга тегувчи изоҳлар ўқишни истамаган бўлардим. Ҳар ким ўзидан ўтганни ўзи билади. Мени қўллаб-қувватловчиларга таъзимдаман!”.