Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ғалларол туманидаги муаммолар
Айни кунларда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоевнинг ташаббуси билан ҳудудлардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Ўрганишлар Ғалларол туманида ҳам олиб борилиб, бир қатор муаммо ва камчиликлар борлиги аниқланди.
Бу мавзуга яна қайтамиз.
💻 @GALLAOROLLKLAR👇
https://t.me/gallaorollklar
👉 𝗕𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗕𝗶𝗿𝗶𝗻𝗰𝗵𝗶𝗹𝗮𝗿𝗱𝗮𝗻 𝗞𝘂𝘇𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴.
Айни кунларда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоевнинг ташаббуси билан ҳудудлардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Ўрганишлар Ғалларол туманида ҳам олиб борилиб, бир қатор муаммо ва камчиликлар борлиги аниқланди.
Хусусан, Ғофур Ғулом маҳалласи, Ўқитувчилар кўчасида қурилаётган стамотология биноси олдида чиқиндилар тўпланиб қолган.
Олимлар маҳалласида жойлашган Қишлоқ врачлик пункти сентябрь ойида қайта таъмирланган бўлсада, ҳозирда ҳудуд ободонлаштирилмаган, бино ҳовлисидаги ҳожатхона қайта қуриш учун бузиб ташланган бўлсада, ҳанузгача қурилмаган, бино хоналари эса бўм-бўш, жиҳозлар билан таъминланмаган, йўлаклар эса таъмирталаб.
Олимлар маҳалласи Ҳ.Зиётов кўчасида жойлашган умумий ётоқхона биноси бугунги кунда фуқаролар яшаши учун ажратилган бўлсада, куз-қиш мавсумига тайёр эмас, бино йўлаклари абгор аҳволда, ёғингарчилик мавсумида бино томидан сув ўтади.
Бахт маҳалласи Лалмикор кўчасида сув қувури ёрилганлиги сабабли, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Масъулларнинг айтишича ушбу камчилик тез орада бартараф этилади.
Бахт маҳалласи Бахт-2 кўчасида жойлашган 2 қаватли уйларнинг ташқи кўриниши абгор аҳволда, болалар майдончасини айтмаса ҳам бўлади, умумий ҳожатхонанинг ҳолати эса ҳеч қандай санитария талабларига жавоб бермайди, ҳудудда ободонлаштириш ишлари умуман амалга оширилмаган, электр устунлари базўр тургандай, электр кабеллари бетартиб тортилган.
Яна бир ҳолат ҳам барчани дилини хира қилиши аниқ. Бахт маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлардан чиқаётган канализация сувлари шу ҳудуддаги сел ариғига тўғридан-тўғри чиқариб қўйилган.
Марказий деҳқон бозори ҳудудидаги аҳволни ҳам қониқарли деб бўлмайди. Бозор ҳудудидаги ирригация тармоғи чиқиндихонага айлантирилган, ҳудуд умуман ободонлаштирилмаган.
Ўрганишлар Маржонбулоқ шаҳарчасида давом этди. Шу ҳудудда яшовчи фуқаролар бир қатор муаммолардан норози. Хусусан, болалар майдончалари абгор аҳволда, кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи ширкатдан фуқаролар норози, кўп қаватли уйларнинг томидан чакки ўтади, томларда базўр турган қурилиш материаллари шу ҳудуддаги фуқаролар болаларга хавф туғдирмоқда, иссиқ сув ўтказиш мақсадида болалар майдончаси ковланган бўлсада, ишлар шундайлигича қолдирилган.
Наврўз маҳалласидаги 12-уйнинг ён томонидаги канализация қувури сентябрь ойида ёрилганлиги сабабли ковланган бўлсада, мазкур ковланган чуқур ҳанузгача шундайлигича турибди ва фуқароларга хавф туғдирмоқда. Шу ҳудуддаги болалар майдончасидаги ер ости дренаж тизими қудуқлари очиқ ҳолатда, ушбу ҳудудлар анчадан бери ободонлаштирилмаган, чиқиндилар тўпланиб қолган.
Гулистон маҳалласидаги туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам шаҳобчаси ҳудуди ободонлаштирилмаган, бинонинг ҳолати эса оғир аҳволда, иситиш тизимлари тўлиқ ишчи ҳолатда эмас, бинонинг ички қисми ҳам таъмирталаб, электр сим-кабеллари тартибсиз ҳолатда ўз ҳолича тортилган, электр тақсимлаш қутилари очиқ ҳолатда, хоналарда эса иситиш воситалари ва суюлтирилган газ баллонларидан хавфсизлик талабларига зид равишда фойдаланилмоқда, 2 та хонани иситувчи иситиш тизимига электр кабеллари очиқ ҳолатда тортилган.
Бу мавзуга яна қайтамиз.
💻 @GALLAOROLLKLAR👇
https://t.me/gallaorollklar
👉 𝗕𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗕𝗶𝗿𝗶𝗻𝗰𝗵𝗶𝗹𝗮𝗿𝗱𝗮𝗻 𝗞𝘂𝘇𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴.