Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва унинг оқибатида ногирон бўлган шахсларга, фронт орти меҳнат фахрийларига “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” юбилей медалларини тантанали равишда топширсин;
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва унинг оқибатида ногирон бўлган шахсларнинг ҳар бирига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда уларни парвариш қилиш мақсадида тиббиёт мутахассисларини белгиланган тартибда шартнома асосида бириктирган ҳолда доимий равишда патронаж хизматини йўлга қўйсин;
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийларига уларнинг хоҳишларига кўра республика ҳудудидаги санаторийларга бир нафар кузатувчиси билан бир марталик бепул йўлланмалар тақдим этилишини таъминласин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Спорт вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туманларда Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича комплекс тадбирларни амалга оширсин;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларидаги “Ватанпарвар” боғлари ва бошқа белгиланган жойларда давлат ва жамоат арбоблари, фахрийлар, фан, маданият ва санъат намояндалари, ёшлар, “Темурбеклар мактаби” ва Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейлар ўқувчилари, шу жумладан, “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзолари иштирокида “уч авлод учрашувлари”ни ташкил этсин;
кўчалар ва майдонлар Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган кўргазмали тарғибот ва ташвиқот воситалари билан безатилишини таъминласин.
5. Белгилансинки, Хотира ва қадрлаш куни тадбирларини ўтказиш ҳамда турли ҳудудларда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийлари вакилларини ушбу тадбирларга жалб қилиш билан боғлиқ барча харажатлар:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – тегишли маҳаллий бюджетлар ҳамда ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
Тошкент шаҳрида – Тошкент шаҳри ҳокимлиги захира маблағлари, ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
миллий ва замонавий спорт турлари бўйича хотира турнирлари ҳамда “Мен ғолиб” югуриш марафонлари – Дастурда белгиланган масъул ижрочи вазирлик, идоралар ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан қопланади.
6. Мудофаа вазирлиги Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда “Янги Ўзбекистон” боғида 2025 йил 9 май куни соат 21.00 да Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти ва мушакбозлигини ташкил қилсин.
7. Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тантанали тадбирлар ўтказиладиган ҳамда байрам салюти ва мушакбозлиги ташкил этиладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин.
8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Дунё” ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ жараёнларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш. Мирзиёев