⚡️
Ўзбекистонга АҚШ ва Германия компанияси ишлаб чиқарган вакцинадан 100 минг дона олиб келинади
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев ССВ Матбуот хизматига маълумот берди:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан “COVID-19”га қарши вакцинани амалиётга киритиш учун мамлакатимиз аҳолисининг 20 фоизи миқдорида буюртма тайёрланиб, COVAX фондига юборилди.
Ҳозирда GAVI ташкилоти билан ҳамкорликда
Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши
Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга
100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда, — деган Б. Юсупалиев.
Эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида GAVI ташкилоти томонидан
17 та катта хажмдаги рефрижераторлар ва
206 та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилиб, мамлакатнинг ҳар бир ҳудуди ва туманига етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
MIRZACHOʻLLIKLAR