Лукашенко ўғлини Европа ва АҚШда ўқитмоқчи эди...
Коля Лукашенко Москвада ўқишни орзу қилаётган экан. У Беларусь президентининг кичкина ўғли.
Айтишларича, кенжатой Россия пойтахтида бошқа исм-шариф остида таҳсил олади.
Шунинг учун у 9-синфни битирган Беларусь давлат университети лицейидан ҳужжатларини бориб олган.
Аслида отаси Александр Лукашенко фарзандини Европа ёки АҚШда ўқитмоқчи эди... Аммо охирги воқеалардан кейин орзулари саробга айланган, шекилли.
Айримларнинг эса бу борада фикрлари бошқача.
Уларнинг айтишича, Сочида Владимир Путин билан гаплашгандан сўнг Беларусь президентининг ўғли ҳақидаги фикрлари ҳам ўзгарган эмиш. Батька Коляга ўқишини Россияда давом эттириши хавфсизроқ деб ўйламоқда.
Манбаларга кўра, Николай Лукашенко Москва давлат университети қошидаги гимназияда таҳсил олишни давом эттиради. Кейинги мўлжал ва манзил эса К.А. Тимирязов номидаги Москва қишлоқ хўжалиги академияси бўлади. Чунки кичик Лукашенко биология ва кимё фанларида "5" га ўқир экан.
Академия ректори Владимир Трухачёв эса шу маҳалданоқ қардош мамлакат эркатойини ўз қарамоғига олишини маълум қилган. Ахир абитуриентни янги ҳаётга мослаштириш керак-ку.
Келажакда нима бўлади, буни энди вақт кўрсатади.
@infoxabar