9 - синфда ўқийдиган Яхё. Иккинчи этаждаги ота онасининг хонасидан келаётган овозларга қулоқ тутди. Эхх дадам яна ойимни хафа қилаяпти чоғи. Ишқилиб қўл кўтармасинларда. Ўтган гал онасининг юзининг кўкаргани эсига тушиб. Хонасидан чиқиб зиналардан бир бир кўтарила бошлади. Аҳир хозир онасини ёнини олмаса дадаси калтаклашдан тухтамайди. Акаси вақтлироқ кетган шекилли кўринмади. Бўлмаса у хам онасини химояси томон ошиқарди. Ота онасининг ёпиқ эшиги ёнида 4 -синфда ўқийдиган укаси Темур кўзи тўла ёш билан турипти. Яхё укасини кўриб бошқача бўлиб кетди. Бечора укам жанжаллардан безиб безиб кетди.