Абдуқодир Ҳусановнинг ўзимиздаги бирорта клубда тўп сурмай, Белоруссия чемпионатида танила бошлагани ва натижада Францияга йўл олгани, футболимиздаги селекционерларнинг савиясига яхшигина ишора берди. Келажакни аниқлаш борасида ҳамон тўғри ташҳис қўйишдан кўра, коррупция ботқоғи чуқурлашаётганини яширишдан фойда йўқ. Бизда иқтидорлар етарли. Излаб топишда оқсаймиз. Ҳамон истеъдодларни пайқай олмаслигимиз, танловда таниш- билиш, пул асосий ўринга чиқаётганлиги, оддий аксиома. Кўзимизни очайлик, бозоримизга энди Европа клубларининг нигоҳи қаратилади. Янги- янги Абдуқодирларни тарбиялаб, вояга етказишни бош мақсадга айлантирайлик. Кечаги номларга ёпишиб, натижа кетидан қувиш, фойда келтирмаслигини қачон англаб етарканмиз?
http://instagram.com/footbalekspress1
http://instagram.com/footbalekspress1