Артём Зюба - Россия футболи тарихидаги энг яхши тўпурар
Акрон клуби ҳужумчиси Артём Зюба РПЛ 20-тур доирасида Крилья Советовга қарши кечган учрашувда (2:0) ўзини кўрсатди. Бу 36 ёшли ҳужумчи фаолиятидаги 234-гол бўлди. Шунинг эвазига у Александр Кержаковнинг рекордини янгилаб, Россия футболи тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Зюба фаолияти давомида 8 та клуб ва Россия терма жамоаси сафидаги иштироки ва киритган голлари эвазига мана шундай рекордни қайд эта олди. Тарихий натижага эришиши учун фахрий футболчига 615 ўйинда майдонга тушиш керак бўлди.