Тажрибадан маълумки, дастлабки бешта тургача жамоаларнинг имкониятларига жиддий баҳо берилмай турилади. Юкламалардан ҳоли бўлиб, тўғри йўлга тушиб олишларига фурсат талаб этилади.
Тажриба, маҳорат, индвидуал ҳаракатлар, ва мураббийлар топқирлиги самараси эвазига керакли очколар қўлга киритилади. Шунинг учун дастлабки турларда бир томоннинг яққол устунлигига дуч келмаймиз. Кучлар тенгдек тасаввур уйғотиб туради...
Мавсум узун, масофа узоқ. Ҳали кўтарилиш, қоқилишлар рўй беради. Ўйинларни йил давомида барқарор тарзда ўтказиш, ҳар қандай иштирокчига насиб этавермайди.
Бу йилги Суперлига майдондаги курашлардан ташқари, трибуналардаги рақобатлар орқали ҳам ажралиб турадиганга ўхшамоқда.
Андижон фан- клуби барчани қўзғатиб, қандай мухлислик қилишга андозани ҳавола этди. Бошқаларни рақобатга киришишга ундаб келмоқда. Чемпионатнинг дастлабки турлари кўрсатмоқдаки, мухлислар ҳам янги мавсумга ўзига хос тарзда тайёргарлик кўришган.
Ишқибозларнинг тинимсиз далдаси, жамоаларга қўшимча куч бағишлайди. Чемпионатнинг қизиқарли ўтишига ҳисса қўшилади. Демак, футболимизга ўзига хос сифат ҳам кириб келади.
http://instagram.com/footbalekspress1