Сўлили қуймоқ.Масаллиқлар:Сўли япроқлари — 150 грамм;Тухум — 2дона;Сут — 150 мл;Какао-порошок — 2 ош қошиқ;Хамир оширгич — 1 ч. қошиқ;Шакар, долчин — таъбга кўра.Тайёрланиши:Сўли япроқларини кофемолка ёки блендерда ун кўринишида майдалаб оламиз. Ун устига сут солиб 10-15 дақиқага қолдирамиз. Тухумни миксерда кўпиртирамиз, ун билан аралаштирамиз, устига шакар, хамир оширгич, долчин ва какаони соламиз. Яхшилаб аралаштириб, паст оловда оддий қалин қуймоқлардек пишириб оламиз. Дастурхонга мураббо, асал, қуюлтирилган сут ёки сметана билан узатамиз. Янги қайнатилган қаҳвани унутманг, у ушбу қуймоқлар маззасига мазза қўшади.
Ёқимли иштаҳа!
#сўли #тухум #сут #какао #долчин #шакар #нонушта
👇 👇 👇
КАНАЛГА ҚЎШИЛИНГ 🍗 🍲 🍝
ОДДИЙ РЕЦЕПТЛАР