Ироқлик Маҳмуд Али деган ҳамкасбим бор.
Роса содда, хокисор бола. Сизга бирор яхшилик қилсаям ўзи раҳмат айтади.
Мисол учун, тор жойда юзма-юз келиб қолсангиз бир четга ўтиб сизга йўл бериб, қўлини кўксига қўйиб, финчалаб "Раҳмат, раҳмат" деб туради.
Ўзи кимгадир катта яхшилик қилсаям арзимас туюлади, кимдир унга арзимас яхшилик қилса дунёни бергандек миннатдор бўлиб юради.
Ўтган йили зудлик билан пул керак бўлиб қолди. Бир оғиз сўрасам йўқ демай ўзи уйимга олиб келиб берди.
Ишга валасепитда қатнайди, мошин бошқаришни билмайди.
Шанба кунлари қўшимча иш бўлса вақтимиз тўғри келса мен билан қатнайди.
Бир куни ёнимга келиб шанба кунлик иш графигимни сўради, уники билан бошқа вақтда экан, афсус, деди маҳзун бўлиб.
Кейин мен унинг уйи ёнидан ўтадиган ишчидан илтимос қилдим, бирга олиб келишини. Рози бўлди.
Маҳмуд Алига айтсам роса хурсанд бўлди.
Арзимас шу ишим учун ҳафталаб менга раҳмат айтиб юрди.
Ҳар шанба куни ишга келса албатта арабча паҳлава тайёрлаб келади ҳамкасблари учун.
Қуйидаги суратда ҳамкасбим Маҳмуд Али тайёрлаб келган паҳлава.