Ҳазрат Алишер Навоий «Йигитлар»га атаб ғазал ёзганлигини билар эдингизми?
Гап шундаки, даврлар ва замонлар ўтиши билан маълум бир сўз маъносини, ёки эски, асл шаклини йўқотиши мумкин. Қадимда, туркий халқлар орасида «йигит» сўзи, ҳозирги ўзбек тилидаги каби «навқирон, кучга тўлган ёш эркак» маъносини англатмаган, аксинча, бу сўз иккала жинс вакилларига ҳам тенг ҳолда қўлланилган бўлиб, «ёшлик», «ўспиринлик», баъзи ҳолларда «бокиралик» маъноларини ҳам билдирган.
Носириддин Рабғузийнинг «Қиссасул анбиё» асарида Зулайҳо Юсуфга қарата: «Мен сенга йигитлигимни фидо қилдим, мени деб йигитлигим ўтиб кетди», - дейди.
Мумтоз адабиётимизда «йигит» сўздан «қари» сўзининг атоними сифатида фойдаланилиб, тазод сифатида фойдаланилган.
✈️Филология талабаси ✅