Ногиронлиги бор ходимлар даромад солиғи тўлашдан озод этилганми?
Ассалому алайкум. Хорманг. Укитувчиман Ногиронлиги бор ходимлар маошидан даромад солиги камрок ушланиши керак деб эшитгандим. Бу конун хозир хам амалдами? Шундай булса кимга мурожаат килинади. Бухгалтергами? Жавобингиз учун рахмат.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод қилинади.
☝️Бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.
ЎРҚ-767-сон қонунга кўра юқоридаги имтиёз 2022 йил 1 мартдан бошлаб қўлланилгани боис сизнинг 1 мартдан бошлаб топилган даромадингизнинг 2 466 000 сўм миқдори даромад солиғидан озод этилиши керак эди.
Энди қаранг! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.05.2022 йилдаги ПФ-138-сон фармонига кўра 2022 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 920 000 сўм этиб белгиланди.
Шундай экан, ҳозирда сизнинг 2 760 000 сўм миқдоридаги даромадингиз даромад солиғи солишдан озод этилади.