FAZLIDDIN DOMLA MARUZALARI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Андижон вилояти Андижон тумани Экин-тикин МФЙ "Усмон Зиннурайн" жомеъ масжиди Имом хатиби Фазлиддин домланинг долзарб маърузаларини ва бошқа домлаларнинг маърузаларини тинглаб боришингиз мумкин!
Таклифларни админга @Uzbegim_VS @FazliddinAbdullayev91

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Ишонч

📜Баъзан сониядан ҳам камроқ вақт ичида ҳамма нарса бутунлай ўзгариб кетиши мумкин... Бу иш ҳеч бир сабабсиз, фақат Аллоҳ хоҳлагани учунгина шундай бўлади.
Шунинг учун етишишни умид қилаётган бирон нарсангни бу иш мустаҳийл, амалга ошиши маҳол демагин.
Аллоҳ таоло айтади: "Қачон бирон нарсани ирода қилса, Унинг иши «Бўл!» демоғи, холос. Бас, у нарса бўлур", Ёсин сураси, 82-оят.


https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


Дунёда фойдаси тегмаган ҳар бир биродарни охиратда ҳам манфаати йўқдир.

Шайх Аҳмад Рифоъий роҳимаҳуллоҳ.


https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечаси туриб намоз ўқиган ва хотинини уйғотган, агар турмаса, юзига сув сепган эрга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Кечаси туриб намоз ўқиган ва эрини уйғотган, агар турмаса, юзига сув сепган хотинга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин», - дедилар.
Абу Довуд, Насаий ва Ибн Можа
ривоят қилишган.

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари мақбул эканига ҳеч шак-шубҳа йўқ. Ҳар бир мусулмон эру хотин учун ушбу дуода сўралган Аллоҳнинг раҳматига эришиш қийин эмас. Бунинг учун кечаси қайси бири аввал уйғониб ибодат ҳаракатига тушса, жуфти ҳалолини ҳам бу улуғ ишга таклиф қилиши керак, холос. Агар уйғотилган киши қийналиб тургиси келмаса, юзига сув сепиб юбориш ҳам жоиз экан. Мусулмон эр-хотинлар ана шундоқ бўлишлари керак. Ибодатга, кечалари туриб таҳажжуд намози ўқишга интилишлари, бир-бирларидан орқада қолмай, бир-бирларини ундаб туришлари керак

https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


Ғурурланишнинг зарари

Ҳотимул Асом раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Булар тилло суви билан ёзиб қўйиладиган сўзлар:

1. Яхши маскан билан ғурурланма! Чунки жаннатдан кўра афзалроқ макон йўқ. Отамиз Одам алайҳис салом у ерда нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

2. Кўп ибодат қилиш билан фахрланма! Шайтон узоқ ибодатидан кейин ҳам нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

3. Илмнинг кўплигидан фахрланма! Чунки Балъам Аллоҳнинг исми Аъзамини яхши билар эди, лекин охир оқибат нима бўлганига қара! (Балъам ибн Бауро Баний Исроилнинг катта олимларидан бўлиб, Мусо алайҳиссалом замонасида яшаган, Исми Аъзамдан хабардор бўлган дуоси ижобатли олим эди. Охир-оқибат куфр келтириб ҳалокат топган.)

4. Солиҳ кишилар билан учрашиб турганингга фахрланма! Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра солиҳроқ ва улуғроқ шахс бўлмаган. Лекин қариндошларидан айримлари у зотдан фойдаланишмади, аксинча душман бўлишди.
_
«Ҳикматлар чашмаси» китобидан

https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


ДАМ СОЛДИРИШ ЖОИЗМИ?
#ҳадис

❓1248-CАВОЛ: Бир ҳадисда: “Менинг умматимдан ҳисобсиз жаннатга кирадиганлари бўлади. Улар бемор бўлсалар, дам ҳам солдирмайдилар”, дейилган экан. Шунга дам солдириш ҳам гуноҳми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Сиз сўраган ҳадис машҳур саҳобий ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган бўлиб, унда Набий алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар:
يدخلُ مِن أمَّتي الجنَّةَ سبعونَ ألفًا بغيرِ حسابٍ همُ الَّذينَ لاَ يسترقونَ ولاَ يكتَوونَ، ولا يَتطيَّرونَ وعلى ربِّهم يتوَكَّلونَ
Яъни: “Умматимдан етмиш минги жаннатга ҳисобсиз кирурлар. Улар шундай кимсаларки, дам солишни талаб қилмайдиганлар ва шумланмайдиганлар ҳамда роббиларига таваккул қиладиганлардир” (Имом Бухорий, Муслим ва Термизийлар ривояти).
Мулла Алий Қорий раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадиснинг шарҳида дам солдириш жоизлигига далолат қиладиган ва дам солишдан қайтарилган ҳадиси шарифларни келтириб, уларнинг ҳар бири ўзига хос маънога эга эканини айтадилар. Яъни дам солдириш Қуръони карим оятлари, Аллоҳ таолонинг исми сифатлари билан араб тилида бўлса ва одамлар шифони Аллоҳ таолодан деб билсалар, бу иш жоиз экани, таваккалга зид эмаслиги, жаннатга ҳисобсиз киришдан тўсмаслигини айтадилар. Лекин дам солдириш жоҳилият одатларига кўра бўлса, одамлар тушунмайдиган бир нарсалар ўқилса, одамлар шифо шу руқядан деб эътиқод қилса, бундай дам солиш жоиз эмаслигини баён қилганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


#Ҳадис

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради», деганларини эшитганман». Бошқа бир ривоятда: «Жаннатда бир уй», - дейилган.
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эртами-кечми масжид томон борса, Аллоҳ таоло унга ҳар эрта ва кеч юрганида жаннатдан манзил тайёрлайди», - дедилар».
Икки Шайх ривоят қилишган.

Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: “Ким Аллоҳ учун масжид бино қилса, у хоҳ кичик бўлсин, хоҳ катта бўлсин, Аллоҳ унга жаннатда уй бино қилади”.
Имом Термизий ривоят қилган.

Бошқа бир ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Ким унда Аллоҳ зикр қилиниши учун масжид бино қилса, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради”, - деганлар.
Имом Насоий ривоят қилган.

Яна бир ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: “Ким Аллоҳ учун какликнинг тухумларини қўядиган еричалик бўлса ҳам, масжид бино қилса, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради”, - деганлар.
Аҳмад ривоят қилган.

https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


Ассалому алейкум хурматли Азиз йуртдошлар кириб келган Рамазон хайит Айёми барчангизга муборак бўлсин.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


Forward from: Muslim.uz
🤲 ХАТМИ ҚУРЪОНДА ҚИЛИНГАН ДУО ҚАБУЛ

⏺Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қуръон хатм қилинганда ижобат бўладиган дуо бор”.


Аллоҳим! Бизни энг гўзал Калом – Қуръони Карим тиловатига мушарраф қилганинг, уни хатм қилишга муваффақ этганинг учун Ўзингга ҳамду саноларимиз бўлсин!

Аллоҳим! Сарвари олам, Саййидул мурсалийн, Ўзингнинг Ҳабибинг, Расулинг Муҳаммад Мустафога, у зотнинг аҳли байтлари, саҳобалари, тобеъинлар ва уларга эргашган мусулмонларга салавоту салом юбор, раҳматинг ва баракотингни зиёда қил!


Аллоҳим! Бизни энг маҳбуб Расулинг умматидан қилганингга шукр.

Аллоҳим! Бизни Рамазонга етказиб, ибодатингга лойиқ кўрганинг учун Ўзингга ҳамду санолар айтамиз! Ўзингнинг Каломингни тиловат ва хатм қилишни бизга муваффақ қилганингга шукрлар келтирамиз!


Аллоҳим! Бизга Сен берган ва бераётган барча неъматларнинг саноғи, фазлу марҳаматинг адоғи йўқ! Барчаси учун Ўзингга ҳамду саноларимиз бўлсин!

Аллоҳим! Сендан ўзга илоҳ йўқ! Сен барча айбу нуқсондан покдирсан!


Аллоҳим! Бизнинг гуноҳларимизни мағфират этгин! Ўзинг мағфират қилмасанг, раҳм қилмасанг, зиён кўрганларлардан бўлажакмиз!

Аллоҳим! Буйруқларингни тўлиқ адо эта олмадик, қайтариқларингдан қайта олмадик, аммо бўйин товлаб эмас, ожизлигимиздан. Ўзинг ожизларга меҳрибонсан, биздан меҳрингни дариғ тутма!


Аллоҳим! Раҳмати билан айбу гуноҳларимизни яширувчи Зот, уларни мағфиратинг ва фазлинг ила кечириб юбор! Гуноҳларимизнинг каттаю кичиги, махфию ошкораси, билганларимиз, билмайдиганларимизни кечир!

Аллоҳим! Сен афвни қилишни яхши кўрасан, бизни афв эт!


Аллоҳим! Сўраганни яхши кўрувчи Зотсан, Сендан сўрамагандан ғазабланасан, ибодат ва дуоларимизни ижобат айла!

Аллоҳим! Ўзинг “Дуо қилинглар, ижобат қиламан”, деб марҳамат қилгансан. Амрингга биноан дуо қилмоқдамиз, ваъдангга биноан ижобат айла! Сен бандаларингнинг қўлларини қуруқ қайтармагайсан!


Аллоҳим! Бизга розилигингни, жаннатингни ҳамда уларга олиб борадиган сўз ва амалларни насиб қил! Ғазабингдан, дўзахингдан ҳамда уларга олиб борадиган сўз ва амаллардан паноҳ бер!

Аллоҳим! Сендан фойдали илм, мақбул солиҳ амал, гўзал ахлоқ, ҳалол ризқ, баракали умр, солиҳ зурриёт сўраймиз!


Ё Аллоҳ! Бизга кенг феъл, кетмас давлат, зикрли тил, шукрли дил ато эт!

Аллоҳим! Ҳар бир ишда Сенга муҳтожмиз,! Ўзингдан ўзгага муҳтож қилма!


Аллоҳим! Қуръони каримни бизга дунёда ҳамнафас, қабрда ҳамдам, қиёматда шафоатчи, жаннатда ҳамроҳ, дўзахдан парда ва барча эзгуликларга етакловчи сарбон қил!

Аллоҳим! Қуръон туфайли бизга раҳм қилгин ва уни бизга йўлбошчи, нур, ҳидоят, раҳмат ва шифо этгин!


Аллоҳим! Қуръон билан қалбларимизни мунаввар қил, Қуръон билан хулқларимизни зийнатла.

Аллоҳим! Ушбу юртни ва бутун Ер юзини тинч-омон, осуда эт!


Аллоҳим! Рамазондан бизга тақво малакаси, Ўзингга қурбат ҳосил қилишни насиб эт! Рамазондан кейин ҳам Рамазондагидек, балки янада зиёда даражада ибодат ва тоатда, ҳидоятда бардавом бўлишни насиб айла!

Ё Аллоҳ! Бизни Қадр кечасини топган, унинг фазилатларидан баҳраманд бўлганлардан қил!


Роббимиз! Бизга дунёда ҳам яхшилик бер, охиратда ҳам яхшилик бер ва бизларни дўзах азобидан сақла!

Аллоҳим! Расулимиз Муҳаммад Мустафога, аҳли оилалари ва саҳобаларига салавот саломларимизни юбор! Бутун оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!


#duo #xatm #qadr_kechasi #ramazon

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Мақола #Мазҳаб #Раддия
#Мавзу: Мазҳаблар диннинг бирлигига хавф солмайди.

Бизлар мазҳаб масаласи ҳақида аждодларимиздан давомли равишда асрлар давомида ўрганиб, одатланиб келган йўлимиз нақадар Қуръону Ҳадисга мувофиқ эканини билганимиз учун гапирамиз. Кишиларнинг мазҳабга беэтиборлиги уларнинг мазҳаб ўзи нима, асосчилари кимлар эканлигини билмаганликларидандир, яъни жаҳолатдандир. Яна улар мазҳаблар хилма-хиллиги ҳақида, улар ўртасидаги ихтилофлар ҳақида ҳар хил фикрлар билдирдилар. Баъзилар:" Қуръон битта бўлса, динимиз бир, шариатимиз бир бўлса, нега 4 та мазҳаб бўлиши керак?", деб айтадилар. Умуман, мазҳаб бўлиши шартми, кишининг муайян мазҳабда бўлиши керакми, деб сўрайдилар.
Бу саволларга биз Росулуллоҳ алайҳиссоломнинг ҳадислари билан жавоб берамиз. Жаноби Росулуллоҳ айтадилар: " Ҳар бир ибодатингизда аввало Аллоҳнинг Китоби Каломуллоҳга мурожат қиласизлар. Унда нима дейилган бўлса-шунга амал қиласизлар. Қуръонда бирон масаланинг жавобини тополмасангиз, у холда мендан қолган Суннатга мурожат қиласизлар, менинг Ҳадисларимга амал қиласизлар, агар Ҳадисларимдан ҳам тополмасангиз, у ҳолатда саҳобаларимнинг айтган гапларига эргашасиз. Чунки саҳобаларим осмондаги йўлчи юлдузларга ўхшайдилар. Манзилатлари шу қадар буюкдир, уларнинг кайси бирига эргашсангиз, Хидоят йўлига етаклаб кета оладилар. Саҳобаларим ўртасида ҳилма-хил масала айтилиши ҳам сизлар учун Аллоҳнинг марҳаматидир.
Биримиз бир саҳобанинг, иккинчимиз бошқа саҳобанинг ҳадисини олар эканмиз, гарчи масалада икки хиллик турса ҳам ҳар икки тараф ҳидоятда, ёки тўғри йўлда, деб эътиқод қилинади. Мазҳабларнинг ўртасидаги ихтилофли масалалар мана шу ердан келиб чиқади. Демак, саҳобалар ўртасидаги ихтилофлардан мазҳаблар ўртасидаги ихтилофлар келиб чиқади.
Лекин, биз аниқ билиб олишимиз керакки, бу " ихтилофлар" деб аталаётган нарсалар асли эътиқодимизда бўлган нарсаларда эмас, балки фаръий масалалардан иборат ибодат ва муомалотларда айрим фарқлари кўринади. Демак, хилма- хиллик Аллоҳнинг рахмат экан, бунинг ёмонлиги йўқ. Шунингдек, бизлар ҳам мазҳаблар ўртасидаги ихтилофлардан келиб чиқиб, ўз мазҳабимиздаги йўлни ҳақ деб, бошқа мазҳабдагиларни ноҳақ демаймиз. Дунё миқёсидаги тан олинган тўртта мазҳабнинг барчаси ҳақдир. Фарқ, афзал ва жоиз деган нисбатдадир. Биз эътиқод қилган мазҳаб - афзал, бошқа мазҳаблар эса - жоиз, яъни улар ҳам тўғри мазҳаблардир. Лекин афзалроғи бизнинг мазҳаб деб эътироф этамиз


https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: "РАФЪ УЛ- ЯДАЙН"

“Рафъ ул-ядайн” деб намозда қўлларни елка баробарича кўтаришга айтилади. Ўрта осиё халқлари орасида ҳанафий мазҳаби кенг ёйилгани учун, халқимиз намозда бир марта – намозни бошлашдаги “такбири таҳрима ” чоғидагина “рафъ ул-ядайн” қилади. Зотан ҳанафий мазҳабининг таълимоти ҳам шудир.
Лекин бизда ҳам баъзи одамлар " рафъ улйадайн " қиладилар. Ва ҳанафийлар буни қилиш кераклигини билишмайди деб ҳисоблашади. Аслида шуларнинг ўзлари “рафъ ул-ядайн” борасида ҳанафий уламолар ҳужжат қилган далилларни билишмайди. Агар билганларида ҳанафий мазҳаби уламоларига нисбатан “Ҳанафийлар “рафъ ул-ядайн” борасида суннатга зид фатво берган” демаган бўлардилар.
Ҳанафий мазҳаби фуқаҳолари: “Намозхон икки қўлини фақат намозни бошлашда такбири таҳрима айтиш жараёнидагина кўтаради холос, бошқа ўринларда икки қўл кўтарилмайди”, деб айтганлар.
Ва яна саҳобалардан Али ва Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо икковлари намозда фақат такбири таҳрима айтишдагина икки қўлларини кўтарган. Бошқа ўринларда қўлларини кўтармаганлар.
Шунингдек, салафи солиҳ фуқаҳолардан Абдураҳмон ибн Абу Лайло, Суфён Саврий ва Ҳасан ибн Ҳайй раҳимаҳумуллоҳ ҳам худди ҳанафийлардек фатво берганлар.
Абу Бакр ибн Айёш раҳимаҳуллоҳ шундай деган: “Мен ўз даврим фақиҳлари орасида такбири таҳримадан бошқа ўринда қўлларини кўтарадиган фақиҳни билмайман. Мен билган фақиҳларнинг ҳаммаси фақат такбири таҳрима чоғида қўлини кўтарар эди”. деган.

https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўн марта ўқиса, Аллоҳ унга жаннатдан бир уй қуради», - дедилар».
Имом Аҳмад ривояти.

Шарҳ: Бу суранинг «Ихлос» деб номланганининг сабаби –Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилиш, фақат Ўзигагина юзланишга, ихлос қилишга ундаганидандир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида: «Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тўғри келади», деганлари бежиз эмас. Чунки Қуръони Каримнинг асосий мақсади учга бўлинади:

а) Аллоҳнинг тавҳиди, ягоналиги исботи ва ақийдани тузатиш.

б) Ибрат, ислоҳ ва ўрнак олиш учун келтирилган қиссалар.

в) Шариат ҳукмлари.

Ихлос сураси ушбу нарсаларнинг биринчи қисмини ўз ичига олган.

https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


ҚУРЪОН БИЛАН ЯШАНГ, БАХТЛИ БЎЛАСИЗ!

Тоҳа сурасининг аввалига эътибор берсак, Аллоҳ таоло: “(Эй Муҳаммад!) Биз Сизга ушбу Қуръонни бахтсиз бўлишингиз учун нозил қилмадик”, деб марҳамат қилганини кўрамиз. Ушбу оятдан Қуръони карим инсоннинг бахт-саодатига сабаб бӯлиши ҳамда уни бадбахтликдан сақлаши маълум бўлади. Айнан мазкур суранинг охирига эътибор қилсак, Аллоҳ таоло: “Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, унинг учун танг (бахтсиз) турмуш бўлиши муқаррардир”, деб марҳамат қилганини кўрамиз. Бундан маълум бўладики, бахтсиз турмушнинг асосий сабаби Қуръони каримдан узоқда бўлишдир.

“Ҳикматлар чашмаси” китобидан.

https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


Ғанимат ўн кунлик
#ramazon

📜Ҳақиқий муҳиб Ҳабибини ташлаб қўймайди ва Унинг эшиги олдида кетмасдан қоим туради!
Тоқ кеча, жуфт кеча... Унинг наздида бунинг фарқи йўқ...

Қаердан биласан, балки сен мағфират қилинадиган ва дўзахдан озод бўладиган кеча айнан жуфт кечададир!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазонда ҳар кеча Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинадиган бандалари бор» дедилар. Имом Термизий ривояти.


https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


#Ҳикмат

Аллоҳдан қўрққан одам қалбида мусулмон қардошларига душманлик хис қилмайди. Ёлғон, бўҳтон ва ҳасад қилиш каби ғайриинсоний туйғуларни қалбидан йўқ қилади. Чунки ҳасад кишининг гўзал амалларини маҳв этади.
Шунга кўра, Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алаҳи васаллам) буюради: «Олов ўтинини еб битиргани каби, ҳасад ҳам инсоннинг гўзал амалларини еб битиради».

Эй ўқувчи, билки ҳасад қалбларга жойлашган ва жамият ҳаётида катта зарарларга йўл очувчи ёмон бир касалликдир. Қалблардаги хасталиклар, яъни ёмон туйғулар, ёмон феъллар фақат илм ва амал билан даволаниши мумкин.

Абу Ҳомид Ғаззолий.

https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


#Ҳадис

Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким субҳ чоғида уч марта «Аъузу биллаҳис самийъил алийм, минаш шайтонир рожийм» деб туриб, Ҳашр сураси охиридан уч оятни тиловат қилса, Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди. Улар унга кеч киргунча саловот айтадилар. Агар у ўша куни ўлса, шаҳид ҳолида ўлади. Ким ўшаларни кеч кирганда айтса, худди ўшандоқ бўлади», - дедилар».
Имом Термизий ривояти.

Ҳашр сураси охиридан уч оятни тиловат қилишга қилинаётган ваъдалар қуйидагилардан иборат:

1. Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди.

2. Улар унга кеч киргунча саловот айтадилар.

3. Агар у ўша куни ўлса, шаҳид ҳолида ўлади.

https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


Маъсиятлар сабаб етадиган уқубатлар

Аллоҳ таоло сени тавфиқдан маҳрум қилса, унинг кўринишлари қуйидагича бўлади:
1. Бефойда ишлар билан машғул ҳолда тунлари бедор бўласан.
2. Гуноҳ ишларни амалга оширган ҳолда уйқуга ётасан.
3. Бомдод намозини ўқимасдан ўтказиб юборасан.
4. Уйқудан кеч уйғонасан.

Сўнгра сени, тушкун ва муммоларга тўла кун қаршилайди. Гуноҳ-маъсиятлар буйиндаги кишанлар кабидир.

https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari


Ғанимат соатлар
#ramazon

📜
Лайлатулқадр дуоси

Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва, фаъфу ъанний...


🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт. Менинг аҳлим ва зурриётимни ҳам афв эт...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени онамни, отамни ва уларнинг ота-оналарини, ота-оналарининг ота-оналарини ҳам афв этгин...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг оға-иниларим, биродарларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...

 🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг тоғаларим, холаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...

 🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг амакиларим, аммаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг дўстларим, ҳамкасбларим, қўшниларим, мени севган ва мен уларни севганларимни афв этгин...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени ҳаққимга ортимдан ғоибона дуо қилганларни ва мени дуо қилишга ундаганларни ҳам афв эт...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Бизни зиммамизда ғамхўрлик қилишимиз ва адо этишимиз лозим ҳақлари бўлган ва биз улар хусусида сусткашлик қилганларимизни афв эт...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Бизнинг вафот этган марҳумларимизни ва мусулмонларнинг марҳумларини афв этгин...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Барча ушбу дуоимни ўқиб “амийн” деб турганлари афв этгин. Амийн, амийн, амийн...

https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
https://t.me/Fazliddindomlamaruzalari

20 last posts shown.