Бекорчилик, оиладаги носоғлом муҳит ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг ортишига сабаб бўлмоқда
Ёшлар масалалари ҳар вақт ҳам давлат ва жамият учун муҳим ҳисобланган. Эртамиз эгаларининг феъл-атвори, билими ва дунёқараши, жамиятда тутган ўрни, энг асосийси келажаги ҳеч биримизни бефарқ қолдирмаслиги лозим. Нима учун кейинги вақтларда ёшлар жиноятчтлиги ортди. Унинг сабаблари таҳлил қилинганда, аксарияти ёшларнинг касб-ҳунар ўрганмасдан, таълим олмасдан бекор юришганидан. Оилада носоғлом муҳит таъсири, ота-она миграцияда бўлиб, уларнинг таълим-тарбияси бўш қолганда ёшлар маънавиятида бўшлиқ, тафаккурида жаҳолат, руҳиятида салбий ўзгаришлар юзага келади. Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш лозим дейишганидек, ёшларни илм-ҳунарли, юксак салоҳиятли, ақл-заковатли қилиб тарбиялашда масъулиятни кучайтириш шарт ва зарур. Зеро, бугун давр шуни тақозо этмоқдаки, оила, маҳалла, таълим муассасаси ҳамкорликда фаолият олиб бориши лозим.
@utamahfiyxabarlar