МУНОСАБАТ
Адлия вазирлигининг "Адлия билан мулоқот" фейсбук каналида фуқаро Нодиржон Тошканов истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти аъзолик бадалини ўтказишга тузилган шартномани бюрократик тўсиқлар, деб атаганлиги юзасидан Фарғона вилоят адлия бошқармаси қуйидаги муносабатни билдиради.
Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ўртасида тузилаётган аъзолик шартномаси лойиҳаси бўйича Фарғона вилояти адлия бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Фарғона шаҳар юридик маркази томонидан мазкур шартнома қуйидаги асосларга кўра қонунчиликка номувофиқ бўлганлиги сабабли рад этилган.
Биринчидан, ушбу шартномани тузиш юзасидан илова қилинган ходимнинг ёзма розилиги 2022 йилги шартномага оид бўлганлиги сабабли янги шартномавий муносабатларни вужудга келиши учун ходимлар билан ёзма келишув қилиниши зарур.
Фуқаролик кодексининг 354-моддасига асосан фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар ҳамда Меҳнат кодексининг
164-моддасига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан амалга оширилиши мумкин.
Иккинчидан, Фуқаролик кодексининг 129-моддасига асосан ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади.
Мазкур шартнома лойиҳасида ташкилот раҳбари меҳнат жамоасининг вакили сифатида шартномани имзолаши назарда тутилган, бироқ Меҳнат кодексида ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси тўғрисидаги низомда ходимларнинг номидан шартномалар тузиши назарда тутилмаган.
Учинчидан, Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси ўртасида 2022 йил 24 май куни тузилган шартнома мавжуд бўлиб, унинг муддати бир йил этиб белгиланган ҳамда ушбу шартнома тарафлар томонидан бекор қилинмаган.
Мазкур кодексга асосан, Қонунда ёки шартномада шартноманинг амал қилиш муддати тугаши тарафларнинг шартнома бўйича мажбуриятлари бекор бўлишига олиб келади, яъни шартноманинг амал қилиш муддати тугаши тарафларнинг шартнома бўйича мажбуриятлари бекор бўлишига олиб келади.
Фуқаролик кодексининг 382-моддасига асосан агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
Шунга кўра, янги шартнома тузиш учун аввалги шартнома бекор қилиниши ва шундан сўнг ҳар бир истеъмолчи билан алоҳида янги шартномалар тузиш мақсадга мувофиқ бўлади.