Борини фидо қилган онамОнам менинг ўқишим учун узукларини сотдилар. Синглимни турмушга бериш учун билакузукларини сотдилар. Укамни даволатиш учун чиройли маржонларини сотдилар. Шу аснода устиларида бирор зийнатли буюм қолдирмадилар. Мен ўқишни битириб хорижга сафар қилдим. Онам билан ҳафтада икки маротаба телефонлашиб тураман. Йиғлайверганларидан овозларини деярли эшита олмасдим. Синглим бой инсонга турмушга чиқди. Бугун у орзулари амалга ошган ҳолда бахтиёр ҳаёт кечирмоқда. Укам нафақат соғайган, ҳозирда у машҳур футболчи. Доим сафарда бўлгани боис уйдан чиқиб кетганича ҳали қайтиб келмади. Орадан кўп йиллар ўтди. Ҳар сафар шамол дарвозани тебратганда ёки қўшнилар тақиллатганда бечора онам ялангоёқ ҳолда дарвоза томон югуради. Кўпинча дарвоза олдидан йиғлаган ҳолда қайтиб келади. Оёққа тақиладиган маржонини бизнинг касал бўлишимиздан қўрқиб, тақмасдан беркитиб қўйган эканлар. Онаизорим шу ҳолда вафот этдилар. Онам биз учун борларини бердилар. Биз эса етарлича вақт ҳам ажратa олмадик. Онангизни борида қадрига етинг...
Ота-она ўтиб кетгандан кейин уларга қандай яхшилик қиламан"Она йиғламасин" китобидан.
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
✍🏼 @HAYOTIMSAN 👈🏼