Forward from: Bugun.uz | Расмий канал
Толибон расмийси аёллар таълимига қўйилган тақиқни қоралади
Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги директор ўринбосари Шер Аббос Станикзай ҳукуматни афғон аёллари ва қизларининг таълим олишига қўйилган тақиқларни бекор қилишга чақирди.
Амалдор диний мактабдаги маросимда тўпланганларга аёллар ва қизларнинг таълим олишини тақиқлашга ҳеч қандай сабаб йўқлигини айтди. Толибон етакчиси қизларга олтинчи синфдан кейин таълим олишни тақиқлаган. Ўтган йилнинг сентябрь ойида эса ҳукумат аёллар учун тиббий таълим ва курсларни ҳам тўхтатган.
Афғонистонда аёл ва қизлар фақат аёл шифокорлар ҳамда тиббиёт ходимларида даволаниши мумкин.

«Биз яна раҳбариятни таълим эшикларини очишга чақирамиз. 40 миллион аҳолининг 20 миллион нафарини барча ҳуқуқларидан маҳрум этиб, уларга нисбатан адолатсизлик қилмоқдамиз. Бу ислом қонунларига кўра эмас, балки бизнинг шахсий танловимиз ёки табиатимиз натижаси», деди Станикзай.