Energetika


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


➖Ўзбекистон ва дунё Энергетика тизимини обьектив ва эксклюзив ёритиб борувчи махсус блог.
Тижорий ҳамкорлик ва мурожаатлар учун : @team_energo

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сирдарёдаги раҳбарлар диктантдан қониқарсиз баҳо олди

Сирдарё вилоятида давлат идоралари раҳбарлари ўртасида ўтказилган ўзбек тилидаги диктант натижаларида салбий ҳолатлар қайд этилди. Жумладан, Соғлиқни сақлаш, «Ҳудудий электр тармоқлари», «Ўзтелеком» ва «Ўзбекистон почтаси» раҳбарларининг кўпчилиги имтиҳондан қониқарсиз баҳо олди.

Бу ҳолат вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов томонидан танқид қилиниб, давлат тилида иш юритиш ҳар бир раҳбарнинг бурчи экани таъкидланди.

Масъулларга камчиликларни бартараф этиш ва саводхонликни ошириш бўйича топшириқлар берилди.

👉 @Energetika


​​Литюм-ион батареялар отаси — Акира Ёшино

Бугунги технологик тараққиёт — смартфонлар, ноутбуклар, электромобиллар, ҳатто қуёш панелли уйлар... Буларнинг барчаси битта муҳим ихтиро эвазига мумкин бўлди: литюм-ион батареяси. Бу инқилобий энергия сақлаш технологиясининг яратувчиси — япониялик кимёчи Акира Ёшино.

Ким эди Акира Ёшино?

Акира Ёшино 1948-йилда Японияда туғилган. У Осакада таҳсил олиб, Асаҳи Касеи корпорациясида илмий тадқиқот олиб борар экан, дунё учун чинакам ўзгариш олиб келадиган технологияни яратди.

Унинг ихтироси нимаси билан муҳим?

Ёшино 1980-йилларда қайта зарядланувчи, энгил, самарали ва хавфсиз литюм-ион батареяни яратди. Бу батареялар:

Енгил ва ихчам бўлишига қарамай, катта миқдорда энергияни сақлайди;

Тез зарядланади ва узоқ муддат хизмат қилади;

Кўп марталаб зарядлаш имконини беради.

Бу технология орқали электр энергияси ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ мобил ва мослашувчан бўлди. Айнан шу сабабли смартфонлар, электр транспорт воситалари, дронлар, қуёш панеллари ва бошқа кўплаб қурилмалар пайдо бўлди.

➖ Энергетика ва экологиядаги ўрни

Литюм-ион батареялари — барқарор энергетика тизимининг юраги ҳисобланади. Улар:

Қайта тикланувчи манбалардан (қуёш, шамол) келган энергияни сақлайди;

Нефт ва газга қарамликни камайтиради;

Атмосферага зарарли газлар чиқишини пасайтиради;

Электр транспорт воситаларини оммалаштиришга туртки бўлди.


Эътирофлар:

2019-йил Нобел мукофоти (Кимё йўналишида, Станлей Wиттингҳам ва Жон Б. Гооденоугҳ билан бирга)

Кўплаб халқаро илмий мукофотлар ва фахрий унвонлар

Япониянинг илм-фан ва технологиялар ривожига қўшган ҳиссаси учун давлат эътирофлари


❗️Хулоса:

Акира Ёшино нафақат илм-фанга, балки бутун инсоният тараққиётига хизмат қилган. Унинг ишлари туфайли энергия сақлаш технологияси мутлақо янги босқичга чиқди. Бу эса экологик муаммоларга қарши курашда, яшил технологиялар ривожида беқиёс аҳамиятга эга.

"Ҳақиқий ихтиро — бу нафақат фойдали бўлган нарса, балки дунёни ўзгартира оладиган кучдир."
— Акира Ёшино

👉 @Energetika


Энергетика вазирлиги

2025-йилнинг 1-чорагида Республика бўйича жами 10 117 та обектга умумий қуввати 197,9 МВтга тенг бўлган кичик қувватли қуёш панеллари ўрнатилган.

Хусусан:

1 455 та ижтимоий соҳа обекти томонидан 25,9 МВт;

2 052 та тадбиркорлик субекти томонидан 113 МВт;

6 428 та аҳоли хонадонига 56,3 МВт;

182 та кўп қаватли уйга 2,79 МВт ўрнатилган.

Ушбу панеллар орқали 60,082 млн кВт⋅соат электр энергия ишлаб чиқарилган бўлиб, бунинг натижасида 15 млн метр куб табиий газ тежалишига ва 17 минг тонна зарарли газларнинг атмосферага чиқиши олди олинган.

👉 @Energetika


Мана ярим кечаси ишим битти охири.


Андижонда жорий йил қуввати 24 мегаватт, 2026-йилда яна 20 мегаватт бўлган жами 763 та кичик ва микро ГЭСларни ишга туширилади.

Избоскан туманида тадбиркор 10 миллион доллар инвестиция ҳисобига қуввати 3,2 мегаваттли кичик ГЭС қурган. ГЭС йилига 8 миллион киловатт-соат электр беради. Бу Избоскан аҳолиси истеъмолининг 20 фоизи дегани.

Президент бу намунали лойиҳани маъқуллаб, вилоятнинг сув оқими юқори бўлган ариқ ва каналларида 75 мегаватт қувватга эга кичик ва микро ГЭСлар қуриш имконияти борлигини айтди.

Андижондаги бундай лойиҳаларга 40 миллион доллар ажратилиши белгиланди. Бу маблағлар тадбиркорларга 3 йил имтиёзли давр билан 7 йилга 12 фоиз ставкада берилади.

Маҳаллий компонентни ривожлантириш учун август ойида хитойлик инвесторлар билан микро ГЭС агрегатларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Эътиборли жиҳати, бу инвестор қурилган ГЭСларга 1 йил бепул сервис кўрсатади, кейинги 9 йилда кафолатли пулли хизматни йўлга қўяди.

Вилоят ҳокимлигига бу йил қуввати 24 мегаватт, кейинги йил яна 20 мегаватт бўлган жами 763 та кичик ва микро ГЭСларни ишга тушириш чораларини кўриш топширилди.

Бу лойиҳалар ишга тушса, 38 минг хонадон узлуксиз электр билан таъминланади, вилоятнинг электр импорти 10 фоизга қисқаради.

👉 @Energetika


Анорбанк оёғи ердан узилган оператор ҳодимларга тўлибти!

Бундай ўз ўрнига эга банк учун шунчаки "позор"

.


Анорбанк ходимлар муомала бўйича хизмат кўрсатиш бўйича -0 да


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кайфиятга қарабда энди нимаям дейсизлар?

👉 @Energetika


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи сифатида шакллантирилади - президент фармони




Бехазил а...🤔

👉 @Energetika


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Роғун ГЭСи қайта текширилади!

Мутахассислар фикри қандай?

👉 @Energetika


Ташриф давомида янги корхоналар фаолияти, саноат, энергетика, шаҳарсозлик ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, жойлардаги қурилиш ва бунёдкорликни кўздан кечириш режалаштирилган.

Шунингдек, давлат раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.


Шавкат Мирзиёев бугун Андижон вилоятига ташриф буюради.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АҚШнинг Мўҳава чўлида жойлашган ва узунлиги тахминан 8 километр бўлган "Ivanpah" қуёш электр станцияси ишдан чиқди ва энди техноген чиқиндига айланди.

Ушбу йирик лойиҳа 11 йил олдин АҚШ собиқ президенти Барак Обама ташаббуси билан федерал бюджет ҳисобидан қурилган эди. Унинг қурилиши учун 2,2 миллиард доллар миқдорида давлат кредити ажратилган.

Бироқ, вақт ўтиши билан станция ўзини оқламади — технологиялари самарасиз бўлиб чиқди ва лойиҳа катта зарар келтирди.

Натижада станцияни ёпишга қарор қилинди.

👉 @Energetika


Тезгина


Туппа тузук нарсани-я эссиз, қизиқиб Safe Road га кирмоқчи бўлдим лекин ишламаяпти.

Қизиқ, жудаям қизиқ...

👉 @Energetika


2025 йил 1 майдан Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар учун электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича компенсация бериш тартиби жорий этилади.

👉 @Energetika


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Электр энергияси соҳаси ҳар қандай давлатнинг жон томири ҳисобланади."

Ана бу бошқа гап, ёрворейшн фотофейшн гап бўлди.

Қадр-қиммат кўтарилган жойда барака бўлади!

Рози бўласилар!

👉 @Energetika


Google АҚШда энергетика соҳасини яхшилаш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқда

Google компанияси АҚШнинг энергетика инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган ташаббусда сунъий интеллект технологияларини жорий қилмоқда. Бу мақсадда улар мамлакатдаги йирик электр тармоқлари оператори — PJM Interconnection (маьлумот учун кўплаб ривожланган мамлакатларда электр тармоқлари хусусийлаштирилган) билан ҳамкорлик қилмоқда. PJM 67 миллиондан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади.

Google ўзининг Tapestry номли технологиясини ушбу тизимга интеграция қилиш орқали энергия тармоғини “ақлли” тизимга айлантиришни режалаштирмоқда.

Бу технология ёрдамида янги AI воситалар ва моделлар яратилади. Улар орқали PJM тармоғига янги энергия манбаларини улаш жараёни соддалаштирилади ҳамда барча маълумотлар реал вақт режимида қайта ишланади. Бундай ёндашув энергетика тизимини янада ишончли ва хавфсиз қилади.

👉 @Energetika

20 last posts shown.