Тизимдаги хатоликни деб олий тоифали ўқитувчининг тоифасини мутахассисга тушириб ташланиши тўғрими?
Cавол:
ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низом 6-бандига кўра таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган эди.
Ушбу бандга Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан киритилган ўзгаришга кўра олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар мажбурий аттестатсияга жалб қилинмайди. Уларнинг тоифаси сақланади.
Мазкур ўзгариш 2022 йил 2 августдан киритилган.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонун 41-моддасига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади.
Қоиданинг мазмунига кўра педагог ходим олий тоифани олгандан сўнг уни 3 марта ҳимоя қилган бўлса (бу 15 йилга тенг), унинг тоифаси сақланади.
Бу ҳақида вазирлик ҳам алоҳида кўрсатма хат билан чиққан. Унинг мазмунида ҳам ВМ 425-сон қарор билан кирган ўзгариш 2022 йил 2 августдан бошлаб кучга кириши белгиланган.
✅ Шундай экан сиз 2022 йил 2 августга қадар бўлган даврда 15 йиллик узлуксиз педагогик иш стажига ҳамда олий тоифага эга бўлган бўлсангизгина, тоифангиз сақланади.
Бунда Низомнинг 32-бандига кўра имтиёзга эга педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 31 декабрга қадар тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини олиш учун бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.
❗️Бу масалада сиз вилоят Мактабгача ва мактаб таълим бошқармасига мурожаат қилишингиз лозим.
Cавол:
Ассалому алайкум. 2017-йил аттестациядан муваффақиятли ўтиб, олий тоифа олганман. Ҳозирда стажим 21 йил. Шунча йилдан бери мактабда ишлаб келмоқдаман. 2022-йил, 2-августдаги Вазирлар маҳкамасининг 425-қарорига биноан олий тоифам умрбодга сақланиб, шу сентябрь ойигача олий тоифа ставкасида ойлик маош олиб келаётган эдим. Сентябрь ойининг ойлигини АСБО мутахассис ставкаси билан тўлаган, лекин ойлик ботда "олий тоифа" деб турибди. "Тарификацияга "мутахассис" деб киритишга мажбур бўлдик, чунки сизнинг сертификатингизнинг сроги ўтган, Асбо программаси қабул қилмаяпти"-деди завуч. Шундан кейин мен pedkadr.edu.uz. га тўғридан тўғри тоифа беришлари учун мурожаатнома юбордим. Лекин мурожаатномам рад этилибди, сабаби у ерда айнан "узлуксиз ўн беш йил стаж ва олий тоифага эга бўлган ўқитувчилар" деган имтиёз ёзуви йўқ экан. У ерда фақатгина "15 йил узлуксиз стажга эга бўлган ва олий тоифани уч марта кетма кет ҳимоя қилган" деган имтиёз тугмаси бор бўлиб, менинг ҳолатимга тўғри келмайди. Тизимдаги мавжуд хатоларни деб менинг тоифамни, шунча йиллик меҳнатимни куйдириб, мутахассисга тушириб ташлашлари тўғрими? ВМ нинг қарорининг ижроси таъминланмаслигига кўз юмиб юраверамизми? Ким булар учун жавобгар?
ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низом 6-бандига кўра таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган эди.
Ушбу бандга Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан киритилган ўзгаришга кўра олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар мажбурий аттестатсияга жалб қилинмайди. Уларнинг тоифаси сақланади.
Мазкур ўзгариш 2022 йил 2 августдан киритилган.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонун 41-моддасига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади.
Қоиданинг мазмунига кўра педагог ходим олий тоифани олгандан сўнг уни 3 марта ҳимоя қилган бўлса (бу 15 йилга тенг), унинг тоифаси сақланади.
Бу ҳақида вазирлик ҳам алоҳида кўрсатма хат билан чиққан. Унинг мазмунида ҳам ВМ 425-сон қарор билан кирган ўзгариш 2022 йил 2 августдан бошлаб кучга кириши белгиланган.
✅ Шундай экан сиз 2022 йил 2 августга қадар бўлган даврда 15 йиллик узлуксиз педагогик иш стажига ҳамда олий тоифага эга бўлган бўлсангизгина, тоифангиз сақланади.
Бунда Низомнинг 32-бандига кўра имтиёзга эга педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 31 декабрга қадар тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини олиш учун бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.
❗️Бу масалада сиз вилоят Мактабгача ва мактаб таълим бошқармасига мурожаат қилишингиз лозим.
eMaktabuz
📙https://t.me/kundalikbuxoro
📗https://t.me/emaktabuz