⚡️Таълим муассасалари ошхоналари «E-auksion» орқали ижарага берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.2025 йилдаги «Давлат мулкини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 майдаги 132-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ВМҚ-8-сон қарори қабул қилинди.
Ўзгартиришларга кўра, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналари "E-auksion" тизимида ўтказилган танлов асосида ижарага берилади.
Қуйидаги талабларга жавоб берадиган ижарага олувчилар танловда иштирок этишлари мумкин:
Бунда ижарага олувчи аризасига ушбу талабларга жавоб беришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари ва тегишли маълумотларни илова қилади.
Танловда ғолиб деб эътироф этилган ижарага олувчи билан ижара шартномаси шу даврдаги ўқув йили учун тузилади.
Мажбуриятларини муддатида ва тўлиқ бажариб келаётган ижарaгa олувчи билан шартнома муддати кейинги ўқув йилларига узайтирилиши мумкин.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.01.2025 йилда кучга кирди.

👉 тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун давлат рўйхатидан ўтган;
👉 умумий овқатланиш бўйича камида 6 ой давомида фаолият юритаётган;
👉 ошхона фаолияти йўналиши бўйича махсус жиҳозларга эга бўлган;
👉 шартнома ва суд ҳужжатлари бўйича зиммасида ижара ҳамда солиқ тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган.
Бунда ижарага олувчи аризасига ушбу талабларга жавоб беришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари ва тегишли маълумотларни илова қилади.
Танловда ғолиб деб эътироф этилган ижарага олувчи билан ижара шартномаси шу даврдаги ўқув йили учун тузилади.
Мажбуриятларини муддатида ва тўлиқ бажариб келаётган ижарaгa олувчи билан шартнома муддати кейинги ўқув йилларига узайтирилиши мумкин.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.01.2025 йилда кучга кирди.
eMaktabuz
📙https://t.me/kundalikbuxoro
📗https://t.me/emaktabuz