Ходимни аттестациядан ўтолмаслиги, унинг ставкасини камайтиришга асос бўладими?
Cавол:
Assalomu alaykum! Maxsus mmtda 27yildan beri tarbiyachi bb ishlayman. Ma'lumotim oliy, 2024 yil bahorgi, kuzgi atestatsiyadan kompyuter savodhonlik bilimim sustligi komyuterim yuqligi sababli utolmadim. Rahbar ish soatimni 05 stavkaga utishimni talab qildi. Oilaviy sharoitim ogir, Hujayinim ishsiz, 3 nafar voyaga etmagan farzandim bor. Ishxonada ish jarayonida biron Marta xayf San olmaganman. Maslahatiz kk
ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низом 44-1-бандига кўра иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан уч марта жалб этилади.
Бунда уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида узоқ муддатли меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.
❌Шунга кўра сиздаги вазиятда сизнинг ставкангизни камайтириш мумкин эмас.
❗️Ходимнинг аттестациядан ўтолмаслиги унинг ставкасини камайтиш асоси бўлмайди.
🚫 Хусусан, Меҳнат кодексининг 137-моддаси қоидаларида ҳам бундай асос назарда тутилмаган.
❗️Бу ҳолатда сиз туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

eMaktabuz
📙https://t.me/kundalikbuxoro
📗https://t.me/emaktabuz