#ТЎҒРИ_СТРАТЕГИЯ
СССР даврида афғон урушида қатнашган бир инсонни гапи ёдимга тушди. Афғон халқи ўз юртида бегоналарни ёқтирмайди. СССР армиясини ҳам АҚШ бошчилик халқаро коалиция кучларини ҳам айнан ўша халқ ҳолдан тойдирди. Афғонлар етти ёшдан етмиш ёшгача ҳар қандай қуролдан фойдаланишни билади. Мана шу жиҳат билан манаман деган аскарларни юрагига ваҳима солади.
Украина уруши фонида ҳарбий дронлар нақадар кучли қурол эканлигини инсоният кўрди. Миллионлаб доллар турадиган ҳарбий техникаларни арзимас деб кўрилган дронлар йўқ қилиш салоҳиятига эгалигини гувоҳи бўлиб турибмиз. Керак бўлса душманга ҳужум қилишда украин ёшлари дронларни бошқариш оператори вазифасини бажармоқда.
Давлатимиз шуларни инобатга олган ҳолда, дронлар, сунъий интеллект ва роботлашган ҳарбий қуролларга эътибор бериши замон билан ҳамнафас бўлишни англатади. Энг аввало бу стратегия ривожланса инсон ўлими уруш майдонида каррасига камаяди. Натижадорлик кўтарилади.
Дронларни учириш бугунги кунда жавобгарликка сабаб бўлаётган бўлсада аммо уларни визуал тарзда мактаб ўқувчиларига ўргатиш имконияти мавжуд. Компютер орқали экранда дронлар парвозини бошқаришни ўрганиш муаммосиз. Нима демоқчиман? Йилига 500 минг мактаб битирувчиларидан дронларни бошқарадиган операторлар армияси тайёрлаш мумкин. Икки йилда бир миллион дрончи дегани. Ўзбекистон аҳолиси Марказий Осиёда биринчи ўринда туради. Мана шу устунликдан оқилона фойдаланиш учун мактабларни ҳарбий дарсларини арзимаган пулга ислоҳ қилиш мумкин.
Тушундингизми энди?! Нима учун афғон халқи, украин урушидаги дронлар ҳақида гапирганимни?!
Мардон Аслонов
@elmadad