Ижара шартномасини "e-ijara"да рўйхатдан ўтказмаслик катта жарималарга олиб келади.
ВМнинг 22.09.2021 йилдаги 595-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномалари давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилади. Ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида сақланаётган товар-моддий захиралар қолдиқлари саноқдан (инвентаризациядан) ўтказилмайди ва солиқ солиш мақсадларида солиқ тўловчининг омборида мавжуд эмас деб баҳоланади. Бундай ҳолат солиқ базасини яшириш деб баҳоланади ва сизни катта жарималар кутади.
СКнинг 223-моддасига асосан ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб эътироф этилади ва яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Соддароқ тушунтирсак, "e-ijara"да рўйхатдан ўтказилмаган омбордаги ТМЗларингиз мавжуд эмас деб ҳисобланади. Солиқ органи ушбу товарларни сотилган деб ҳисоблаб 12% ҚҚС ҳисоблайди ҳамда 20% жарима қўллайди.