Forward from: Shodiyor | Grants Hunter
Rasmdagi bolalar G'azo yoki Ukrainadagi yoki dunyoning qaysi chekkasidagi urush tufayli qurbon bo'lgan bolalar emas. Bu bolalar osmonimiz musaffo bo'lgan o'zimizdagi holat "Dok - 1maks" ishi va masuliyatsizlik, korrupsiyaning 68 nafar qurbonlaridir. Gazeta.uz ushbu bolalar xotirasiga juda og'ir va qayg'uli material tayyorlabdi, unda 68 bolaning so'nggi kunlari yodga olinadi va bu unutilmasligi kerak. Afsuski, xech bo'lmaganda, hukumat bunday milliy fojea uchun motam e'lon qilishga yaramadi. Boshqa yozgim kelmayapti, juda og'ir va oxirgacha o'qiy olishga kuchim yetmadi.
"Ардашой Нўъмонованинг айтишича, қизи қонталаш қўллари билан: «Онажон, мени олиб кетинг», дегани унинг кўз олдида муҳрланиб қолган. «Фарзандим ўз қўлимда дорилар таъсирида адо бўлди», — деганди у суддаги кўрсатмасида. Ўша вақтда ўғли Муҳаммадали ҳам реанимацияда оғир аҳволда ётгани учун Маликанинг жанозасида қатнаша олмаган, уни сўнгги йўлга кузата олмаган."
~ Shodiyor ~