Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аҳир қиз болаям фарзандку..😢
@ulimni_eslang 🤍
Қиз йўқ уйда...
Қиз йўқ уйда сарин сабо эсмайди,
Қиз йўқ уйда жамбил райҳон ўсмайди.
Ўғилларнинг ота билан иши йўқ,
Қиз отасин ҳар қадамда эслайди.
Кўзларига сургай юрган изингиз,
Қай оғилдан камдир, айтинг қизингиз?
Қиз йўқ уйда тонглар эрта
отмайди,
Томда офтоб, айвонда ой ётмайди.
Ўғил қандай дўст
бўлади, билмадим,
Қиз дўст бўлса сирингиз
сотмайди.
Оғир кунда жавдиратмас кўзингиз,
Қай ўғилдан камдир,айтинг қизингиз?
Умр дарё толега ким кафилдир,
Қизнинг борар жойи бўлак
соҳилдир.
Қиз дардига етмаганлар ғофилдир,
Қиз бор уйда ёруғ бўлар юзингиз,
Қай ўғилдан камдир,айтинг қизингиз?
Дунё кўрки шу кўзлари шаҳлолар,
Қизлар билан чаманзордир саҳролар.
Бир қайрилиб Қайсни мажнун айлаган,
Тоҳирларни Тоҳир қилган Зуҳролар.
Қиз туфайли бутдир ризқ-рўзингиз,
Қай ўгилдан камдир айтинг қизингиз?
Айтинг кимнинг поймонаси толмаган?
Қиз бор ота ёт багрида олмаган.
Ўглим йўқ деб ўкинганлар жоҳиллар,
Ҳатто пайгамбарнинг ўгли бўлмаган!
Билиб айтинг айтганда ҳар сўзингиз,
Қай ўғилдан камдир айтинг қизингиз?!
@ulimni_eslang 🤍