ОЧКЎЗ МАНСАБДОРЛАР ЖИНОЯТ УСТИДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Қиш фаслининг совуқ кунларида аҳолини ичимлик суви ва электр-энергияси билан таъминлаш хар қачонгидан ҳам муҳим масала бўлиб қолмоқда.
Мамлакатимизда ушбу йўналишга берилаётган эътибор, ҳукумат томонидан олиб борилаётган ислоҳотларга қарамасдан, халқнинг ишончига совуққонлик билан қараб, давлат мулкини шахсий бойлик орттириш мақсадида талон-тарож қилиб келаётган амалдорларнинг учраётгани ачинарли ҳолатдир.
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Мирзачўл филиали мансабдор шахслари ташкилот ихтиёридаги сув насоси учун мўлжалланган қиймати 70 млн. сўмдан ортиқ бўлган 100 кВт. қувватли трансформаторни 18 млн. сўмга сотаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
📍Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
🌍 Web sayt | ✉Do'stlik hayoti| ✅Tuman hokimligi | 💬Facebook| 📹Youtube