ДУРБИН 🔭


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Edutainment


Хориж ва Ўзбекистон: хабарлар, холисона таҳлиллар

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Edutainment
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎶Роза Заргарли, 2024 йил, "Истадим" қўшиғи

Хонанда 1979 йилда Россияда ҳарбийлар оиласида туғилган. Озарбайжон Давлат маданият ва санъат университетида таҳсил олган. У қўшиқчи, актриса ва режиссёрдир.

У бир неча қўшиқлар муаллифи ҳисобланади.

Бу қўшиқ 3 ойда 40 млн. мартадан ортиқ кўрилган.

"ДУРБИН 🔭"


🇮🇩🇵🇸Индонезия Фаластинда мактаб, шифохона ва масжид қуришини маълум қилди.

Ғазо-Исроил масаласида қарама-қарши томонларнинг фикри фарқланади. Масалан, Россияда Фаластин аҳлини ҳақоратлаб, адоват келтириб чиқаришда айбланган шоввоз судланиб, қамалди.

"ДУРБИН 🔭"


🐲Хитойнинг Сичуань вилоятида бир бола канализацияга пақилдоқ (фейерверк) ташлагани сабабли оқава сувлардан ҳосил топган метан газ портлади.

Болаларни эҳтиёт қилиш керак - бу эса уларга тушунтиришни талаб қилади

"ДУРБИН 🔭"


🇷🇴 🇺🇦 Европа Украинага пул ва ёрдам ажратиш, камига Киев сабаб газсиз қолишдан безор бўлган.

Руминия президентига номзод Калин Георжеску В.Зеленскийни "ярим диктатор" деб атаб, уни "низони авж олдириш" ва Европа ёрдамини ўғирлашда айблади.

"Урушда Украина фақат актёр экани, уруш режиссёрлари бўлган катта давлатлар нима деса - шу бўлади", деди у.

"ДУРБИН 🔭"


☄️🇵🇸🕊🇮🇱 Исроил ва "Ҳамас" ҳаракати бугун асирлар алмашувининг навбатдаги босқичини амалга оширди

"ДУРБИН 🔭"


🇸🇪 Швецияда қочқин мақомини олганларнинг деярли 80 фоизи дам олиш таътилини ўзлари "қочган" давлатларида ўтказар экан.

"ДУРБИН 🔭"


🇨🇳 Хитой дунёдаги энг йирик ҳарбий қумондонлик марказини қурмоқда, бу АҚШ Пентагонидан 10 баравар катта.

"ДУРБИН 🔭"


🇩🇪Германия парламенти мухолифатчи ХДС (АДГ) партиясининг мигрантларга қарши қонун лойиҳасини рад этди.

Қонун лойиҳасини ёқлаб 338 депутат овоз берди, 350 депутат эса қарши чиқди.

"ДУРБИН 🔭"


Бу ҳодисада Сизнинг фикрингиз? Бир нечта жавобни белгилаш мумкин
Poll
  •   Эркак ноҳақ ва беадаблик қилди, ортиқча одам мумкинмас
  •   Аёл ошхонада овқат пишириши керак
  •   Ҳалол меҳнат қилаётган аёлга раҳмат
  •   "ГАИ" билармиди, олиб кетаверсин эди
436 votes


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#NoComment


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇷🇺Д.Медведев Россияда яшовчи ноқонуний муҳожирларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини маълум қилди. Гап аввало наркотикларга қарам ва жиночт содир этганлар ҳақида бормоқда.

"ДУРБИН 🔭"


🚨🇺🇸 АҚШда яна фалокат Филадельфия штатида самолёт ҳалокатга учради.

Ҳалокат натижасида айрим уйлар ёнган.

Самолётнинг турар-жой уйларига қулаши оқибатида кўплаб жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганлар борлиги айтилмоқда.

"ДУРБИН 🔭"


🇺🇿🇯🇴Ўзбекистоннинг ар-Риёздаги консули бошчилигидаги делегация Иордания университетига ташриф буюрди.

Ташрифдан мақсад Иордания университети ва Ўзбекистон олийгоҳлари ўртасида академик ва маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда чет эллик талабаларни мамлакатимизга жалб этишдан иборат.

Томонлар академик ва маданий ҳамкорликни амалга ошириш учун қўшма ишчи механизм ишлаб чиқишга келишиб олди.

"ДУРБИН 🔭"


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇹🇷 Mашҳур турк хонандаси Иброҳим Тотлисаснинг 1994 йилда чиқарилган “Haydi Söyle” (“Қани, айтинг”) қўшиғи. 13 та қўшиқдан иборат альбоми ҳам шу ном билан аталади.

Клипнинг турли вариантлари бор. Нисбатан сифатсиз бўлса ҳам биринчи варианти маъқул кўрилди.

"ДУРБИН 🔭"


🇺🇸🇮🇱🇵🇸 Геноцид/Ҳолокост хотира тадбирларини жаҳон ахборот воситалари нега эътиборсиз қолдирди?

АҚШ президенти Д. Трамп биринчи фармонлардан бири орқали қарийб 1 тонна ва узунлиги 3,3 метр бўлган МК-84 бомбаларини Исроилга етказиш йўлидаги “тўсиқни” олиб ташлади.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси ходими Майкл Ф. Шойер “Вашингтоннинг мусулмон дунёсига нисбатан статус-кво сиёсатини давом эттириши ва Исроилнинг Фаластинликларга қарши ҳаракатларига яшил чироқ ёқиши, ҳатто бин Ладен бўлмаган тақдирда ҳам, кўплаб араб ёшларининг дин йўлида курашга кўнгилли бўлишига олиб келади...”, деган.

Д.Трамп Ғазо тарихини билмаса керак, чунки у ҳали ҳам Исроилга бомба бермоқда.

Ғазога қилинган бу сўнгги ғайриинсоний ҳужумлар Исроил дунёдаги маънавий устунлигини йўқотишига сабаб бўлди!

Освенцим ўлим лагерида ҳалок бўлган 1,1 млн киши хотира дастурлари бу йили олдингиларга қараганда анча зерикарли бўлди. Ҳатто жаҳон оммавий ахборот воситалари ҳам бунга эътибор бермади.

Бу Б.Нетаняхунинг Ғазодаги геноциди билан боғлиқ бўлиши мумкинми? Менимча ҳа...”

Мақола ➡️тўлиқ таржимаси

"ДУРБИН 🔭"


🇦🇫 Собиқ ҳарбийларга оид яна бир ҳолат. Бу гал Афғонистонда

“Толибон” Афғонистоннинг Дайкунди вилоятида аввал ҳарбий хизматда бўлган ва ҳозирда йўл қурилишида ишлаётган икки ака-укани қўлга олди.

Икковлонни “Толибон” илгари ҳам қўлга олиб, пулини шилиб қўйиб юборгани айтилмоқда.

Қўлга олинганлар – 53 ёшли Муҳаммадали Тўфон (хавфсизлик бўлими бошлиғи бўлган) ва 30 ёшли Муҳаммад Амин (собиқ аскар) бўлиб, улардан ҳеч қандай хабар йўқ.

"ДУРБИН 🔭"


#Таҳлил

Таҳлилчи Н.Умарова
мақоласи асосида

🇺🇿🇦🇫🇹🇲🇵🇰🇮🇷 Рақобат эмас, ҳамкорлик барчага фойдалидир

Ўзбекистоннинг Афғонистон орқали юк ташиш имконияти ошмоқда.

Афғонистон орқали ўтувчи транспорт йўллари ривожланиши Ўзбекистонга янги логистик имкониятлар яратади. Айниқса, “Термиз–Мозори-Шариф–Кобул–Пешавор” йўналиши Ўзбекистонга Жанубий Осиё бозорларига чиқишда муҳим йўналишдир.

Мазкур йўллар Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий алоқалари кўламини кенгайтириши ва юк ташиш харажатларини камайтириши мумкин.

Бу эса, мамлакат экспорти учун янги имкониятлар яратиб, иқтисодий ўсишни тезлаштиради.

Ўзбекистоннинг асосий устунлиги қисқа масофа ва мавжуд инфратузилмага эгалигидадир. Бироқ, Туркманистон ва Эроннинг транзит лойиҳалари Ўзбекистоннинг трансафғон йўналишига бўлган талабни пасайтириши мумкин.

Марказий Осиё давлатлари ўз транспорт йўналишларини рақобат эмас, балки ҳамкорлик асосида ривожлантирса, юк транзитидан олинадиган даромад барқарор бўлади.

"ДУРБИН 🔭"


🇺🇸🇦🇫 Д.Трамп томонидан Миллий разведка директори этиб тайинланган Тулси Габбард:

"Агар "Ал-Қоида" ва ИШИД Афғонистонда қайтадан илдиз отса, биз қайтиб бориб, уларни йўқ қилишимиз керак"


"ДУРБИН 🔭"


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#NoComment

🇨🇳 Хитойча Янги йилни қарши олиш учун одамлар кўчаларга чиқди

"ДУРБИН 🔭"


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔞 🇸🇾 Сурия собиқ президенти Б.Асад армиясининг генерал-майори "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" ("ҲТШ" ) жангарилари томонидан кўчада отиб кетилди.

Зобит эҳтимол, совет АК-74(М) автоматидан фойдаланган.

Ўч олиш давом этиши яна қаршилик ҳаракати, яъни нотинчликка сабаб бўлиши мумкин.

"ҲТШ" ҳаракатлари "Толибон"нинг собиқ армия ва полиция вакиллари ҳаётига зомин бўлишини эслатмоқда.

"ДУРБИН 🔭"

20 last posts shown.