Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#кўнглимдан_ўтганларим
Анча йиллар илгари одамларнинг гап-сўзлари билан хаёлимни банд қилар эдим. Гоҳида кимнингдир менга айтган гапи қалбимда қолар, яна бошқа сафар аламли бир вазият дилимни оғритарди. Натижада ғамга ботар, алам ва оғриқни ҳис қилардим. Ёшим катта бўла бошлагач, одамларнинг ҳолидан воқиф бўлиб, тажрибам ошгач, уйқудан олдин ҳеч нарсани эсламайдиган, ўйламайдиган бўлдим.
Фақатгина истиғфор айтаман, уйқудан олдинги дуоларни ўқийман. Хаёлимни кишилар ва уларнинг гап-сўзлари, тутган позицияларидан фориғ қиламан.
Шунга одатлангандан сўнг сакинат, нафсий ва руҳий хотиржамликни ҳис қилдим ҳамда хотиржамликнинг йўли мана шу эканини англадим.
Сиз ҳам хотиржам бўлинг ва тиниқиб ухланг. Зеро, қалбингизда одамлар ва уларнинг деди-дедисини чиқариб ташлаб, Аллоҳни зикр қилиб, Унинг сўзини тиловат қилсангиз, омонлик ва сакинатни топасиз.
@dunyoningishlar