𝐃꯭𝗨꯭𝐍꯭𝗬꯭꯭꯭𝐎꯭꯭𝐈꯭ 𝐊꯭𝐀꯭𝐁꯭꯭𝐈꯭𝗥꯭꯭


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


>Дунёдаги 🌍 бўлиб ўтаётган энг сўнги янгиликлар 😌 фақат бизда☝️
>Мурожаатларни қабул қиламиз🤝
барча таклиф ва фикрларни эшитамиз 😊
>мурожaат учун : @Umidaxushnud
@xu5hnud_pr0

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Анваржон Отаходжаев Наманган шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда депутатлар томонидан Отаходжаев Анвар Хожаханович номзоди Наманган шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

@dunyoi_kabir


Аҳрорбек Мансуров Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди

@dunyoi_kabir


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
09:00 08.11.2024

TIBBIY XIZMAT SIFATINI OSHIRISH BORASIDAGI YANGILANISHLAR

#Namangan

muxbir: Umida Qo‘shoqova

@dunyoi_kabir


Ғийбатни эшитган кишига тўрт иш лозим бўлади.

Биринчидан, ғийбатни эшитган пайтда ғийбат қилинаётган инсон ҳақида ёмон гумонга бормаслик, у ҳақда зикр этилаётган ёмон сифатларни рост деб билмаслик, бошқа одамлар ҳузурида уни накл қилмаслик, ғийбат қилган кишини гуноҳи кабира қиляпти деб билиш, унинг гапини эътиборсиз деб ҳисоблаш, «Эҳтимол, ғийбат қилинган инсонга унинг адовати бордир, шунинг учун шундай гапларни гапираётгандир», деб ўйлаш лозим.

Иккинчидан, ғийбатни эшитгач, унга шерик бўлиб, мусулмон биродарининг қолган айбларини ҳам очмасин. Ғийбат қилувчи киши Аллоҳ таолонинг итобига қолади, агар мен унга шерик бўлсам, Аллоҳ таоло мендан норози бўлади ва қиёмат куни азоблайди, деган фикрда бўлсин.

Учинчидан, бир мусулмон биродарининг ғийбат қилинаётганини эшитса, ўша мусулмонни мақташни бошласин ва унга ёрдам берсин. Ажаб эмаски, шунда ғийбат қилувчи ғийбатдан тийилса.

Тўртинчи иш шуки, ғийбат қилувчини тил билан айтиб ёки қўл ва кўз билан ишора бўлса ҳам, ғийбатдан тўхтатиш лозим.

Агар бинамки нобинову чоҳаст,
Агар хомуш бинишинам гуноҳаст.

Назмий маъноси:
Агар кўрсамки кўр олдида чоҳдур,
Индамай ўтирсам, бешак, гуноҳдур.

Насрий баëни: Агар кўзи кўр кишининг олдида чуқурни кўрсам-у, индамай ўтираверсам, гуноҳдир.
Агар уни ғийбат қилишдан қайтариш имкони бўлмаса, ўша мажлисдан туриб кетиш лозим.
Борди-ю, туриб кетишнинг ҳам иложи бўлмаса, у ҳолда бўлаётган ғийбатни дилда ёмон кўриб ўтириш керак. Рози бўлиб, жим ўтириш жоиз эмас.
Яна бир гап. Ғийбатчига «Жим бўл» деб туриб, лекин бўлаётган ғийбатни дилда хоҳлаб туриш мунофиқликдир.

“Ғийбат ўзи нима?” китобидан.

@dunyoi_kabir


Kimdir ne’matlar bilan sinaladi, toki, shukrini ado etsin... Kimdir mashaqqatu musibatlar bilan sinaladi, toki, sabrini ko‘rsata olsin...

Imom Gʻazzoliy


@dunyoi_kabir


#ТАЙИНЛОВ

Исаков Азамжон Рустамович Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Аъзамжон Исоқов 1983 йили Наманган вилоятининг Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, 2005 йили Наманган муҳандислик педагогика институтининг «Касб таълими, информатика ва ахборот технологияси» йўналишини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2005 йилда Наманган вилояти, Наманган тумани Ирвадон иқтисодиёт коллежининг информатика фани ўқитувчиси сифатида бошлаган.

Ҳозирга қадар, Янги Наманган тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Аъзамжон Исоқов Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг, 2024 йил 7 ноябрдаги қарори билан, Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига лавозимига тайинланди.

@dunyoi_kabir


Эртадан кўп қаватли уйларда иситиш тизими ишга тушаркан

@dunyoi_kabir


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳаётингизни қайтадан бошлай олмаслигингиз мумкин, лекин қолган жойидан бошқача давом эттира оласиз!

@dunyoi_kabir


✍️Абдуллоҳ ибн Аббоснинг насиҳати!
🍃

🔹 Ўрни келмагунча сени қизиқтирмаган мавзуда суҳбатлашма. Ростгўй кишининг бу ўгитга амал қилмаганида айбсиз айбдор бўлиб қолганлар.

🔸 На ахмоқ билан, на кўнгилчан одам билан тортиш. Чунки ахмоқ сенга зулм қилади, кўнгилчан одам эса сени жаҳл отига миндиради.
🔹 Аллоҳга ишониш буюк амал, унга таваккул қилиш энг комил амал саналади.

🔸 Яхшиликни инкор қилганнинг иши сени яхшилик қилишдан қайтармасин. Нима бўлса ҳам Аллоҳ бу яхшилигинг учун марҳаматини аямайди.

🔹 Эй гуноҳкор банда, гуноҳинг учун келадиган жазодан ўзингни сақлаб қоламан деб ишонма. Бир гуноҳ бошқа гуноҳни етаклаб келади.

🔸 Аллоҳнинг сенга нима юборишини билмай туриб катта кетишинг оғир гуноҳ. Хато қилганингда ҳеч ким билмади, деб севинишинг гуноҳдан оғир.

🔹 Гуноҳ иш қилганингда шамол эшикни ҳаракатга келтириб, овоз чиқарганида қўрқиб, Аллоҳ кўриб турибдику, деб қалбинг титрамаслиги гуноҳларнинг энг оғиридир.

@dunyoi_kabir


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
CHALA TASHLAB KETILGAN ISH OXIRIGA YEKTAZILADIMI?

#Namangan

muxbir: Umida Qo‘shoqova

@dunyoi_kabir


ДОНИШМАНД БИЛАН СУҲБАТ...

Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:
– 95-да, онам эса 105-ёшда вафот этганлар.
– Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан.
– Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у.
– Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай.
У эса кулиб:
– Ҳа, шундай, – деди.
– Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим.
– Бирор нарсани «Бисмиллаҳ»сиз оғзингга ола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлагини ҳам, – деди у.
Жим бўлиб қолдим.
У эса сўзида давом этди:
– Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади.
Ҳар нарсанинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган.
Биз «Бисмиллаҳ» деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди.
Овқатланишдан аввал доим «Бисмиллаҳ»ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл.
Таомланиб бўлганингдан кейин «Алҳамдулиллаҳ» деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан.
Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди.
Уни улуғ олим деб ўйладим.
Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади:
– Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса.
Қайтадан жойимга ўтирдим.
– Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама.
Таомга аввал у қўл узатсин ёки унга "олинг" дея манзират қил.
Кейин эса ўзинг ҳам еявер.
Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди:
– Бу таомингнинг садақасидир.
Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади.
Доим ёдингда тут!
Таом сенинг тананг, жисминг учун, «Бисмиллаҳ» эса қалбинг учун.
Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!
У ердан ўйга толганча кетдим.
Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз.

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Эй бола! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар.
Шундан буён ана шундай таомланаман»
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизни ҳар қандай касалликлардан ҳифзу ҳимоясида асрасин ва Ўзига итоаткор бандаларидан қилсин!


Инглиз тилидан Малика Назарова таржимаси.



@dunyoi_kabir


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ГЎЗАЛ КУНЛАРИНГГА ШУКРОНА КЕЛТИР!

🎙Рамзиддин Эгамбердиев
✍Хуршид Карим

@dunyoi_kabir






Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Namanganda 9-sinf o‘quvchisi Lacetti’da YTH sodir etdi

@dunyoi_kabir


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аллоҳ ризолигига олиб борадиган барча йўлларни ўрганиб чиқдим. Энг қисқа йўл одамларни севинтириш эканлигини кўрдим...!

Хўжа Аҳрор Валий

@dunyoi_kabir


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўз вужудингга тафаккур айлагил, ҳар не истарсен, ўзунгдин истагил.

Алишер Навоий

@dunyoi_kabir


100 ЙИЛДАН ОРТИҚ УМР КЎРИШ УЧУН

1. Узоқ яшаш учун, биринчи навбатда, соғлом, тартибли ҳаёт кечириш;

2. Кам ейиш, кам ухлаш, кам гапириш;

3. Туз, шакар, ҳайвон ёғини кам истеъмол қилиш;

4. Биринчи навбатда, кўпроқ мева-сабзавот истеъмол қилиш;

5. Спиртли ичимликлар, наркотик моддалар, сигарет, носвойдан узоқ бўлиш;

6. Кўпроқ зайтун ёғи, парранда, балиқ гўшти истеъмол қилиш;

7. Ҳар куни жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш. Кунига камида 1 соат яёв юриш;

8. Бахтли оила соҳиби бўлиш;

9. Асаббузарликдан, ҳаяжонланишдан сақланиш;

10. Иш фаолияти инсонни толиқтириб қўймаслигига ҳаракат қилиш;

11. Аллоҳга астойдил ишониш, хотиржам, яхши кайфиятда бўлиш;

12. Ҳар доим мижоз мўътадиллигини сақлаш, танани чиқиндилардан тозалаш;

13. Қад-қоматни тўғри сақлаш;

14. Жисмоний, руҳий ҳаракатларни, уйқу билан уйғоқликни мўътадиллаштириш;

15. Оғирлигини бир меъёрда, бўйининг узунлигига мос ҳолда ушлаб туриш;

16. Кундалик овқатлар таркибидаги ҳайвон ёғи миқдорини камайтириш;

17. Иккита ранги оқ – шакар билан тузни иложи борича кам тановул қилиш (шакар ўрнига тоза асални хоҳлаганингизча еяверинг);

18. Таркибида сода бор озуқаларни тановул қилманг. Чунки сода қон таначалари парчаланишига, қон босими ортишига сабаб бўлади;

19. Баданни меъёрида қуёшда чиниқтириш, сувда чўмилиш, очиқ ҳавода нафас олиш;

20. Мунтазам шифокор кўригидан ўтиш;

21. Ҳар хил дориларни иложи борича истеъмол қилмаслик. Чунки одам танаси дориларга ўрганиб қолиши мумкин. Ҳар қандай дорининг асорати қолади;

22. Очиқ ҳавода сайр қилиш, ижобий фикр, тана эгилувчанлигини сақловчи машқлар бажариш, тартиб билан овқатланиш керак.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

@dunyoi_kabir


📍ПЕНСИОНЕРЛАРГА МОЛ-МУЛК СОЛИҒИДАН ИМТИЁЗ БОРМИ?

ЖАВОБ


📖 Амалдаги солиқ кодексида ер ва мол-мулк солиғи бўйича бир неча тоифадаги шахсларга солиқ имтиёзлари белгиланган.

Хусусан, Солиқ кодексининг 421-моддаси иккинчи қисми 2-бандига мувофиқ пенсионерларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.

Бунда ушбу имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Ушбу моддада кўрсатиб ўтилган солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.

Демак, бунда сизга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкннинг 60 кв.м. қисми солиқдан озод қилинади.

💁‍♂️ Мисол учун уйингизнинг кадастр паспортида кўчмас мулк жойлашган жой 100 кв.м. бўлса, унда сиз 40 кв.м.га мол-мулк солиғини тўлашингиз керак.

Шунингдек, ушбу кодекс 436-моддаси 4-бандига кўра ёлғиз пенсионерлар ер солиғини тўлашдан озод қилинади. Бунда ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногиронлиги бўлган боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади.

Агар Сиз шу тоифага тушсангиз, унда ер солиғидан ҳам имтиёзга эга бўласиз.

@dunyoi_kabir


💁‍♀️Ҳаётингизни яхши томонга ўзгартирувчи 5️⃣ одат

1️⃣ Ҳар куни китоб ўқишга одатланинг.
Хотирангиз мустаҳкамланади, дунёқарашингиз кенгаяди, ўзингизга, турмуш тарзингизга бўлган муносабатингиз ижобий томонга ўзгаради. «Вақт қайда?» деб баҳона қилманг. Овқатингиз пишгунча, йўл транспортида манзилигингизга етгунча ёки ухлашдан олдин 10–15 саҳифадан ўқишни бошласангиз, мутолаага муҳаббатингиз тушади-қолади.

2️⃣ Ёнғоқ енг.
Ишда, уйда, йўлда қорнингиз очдими? Ёки зерикяпсизми? Бир ҳовуч исталган ёнғоқдан еб олинг. Сочлар, тирноқлар мустаҳкамланади, юрак-қон томири фаолияти билан боғлиқ муаммолар келиб чиқишининг олди олинади. Хуллас, кони фойда!

3️⃣ Иссиқ ва совуқ — контраст душ қабул қилишга одатланинг.
Ҳар куни! Қон томирлари, асаб толаларингиз сиздан миннатдор бўлади. Оёқларда вена томирлари кенгайиши ҳам чеклаб ўтади.

4️⃣ Таом+битта олма!
Овқталангач ҳар доим ҳам тишларимизни тозалашга имконимиз бўлмайди. Иш, кундалик ташвишлар дегандек. Лекин биттагина олма еб олишни уддаласак керак. Шунда тишларингиз нафақат тозаланади, милкларда қон айланиши яхшиланади, оғиз ҳидланиши, муҳими, пародонтоз (милк яллиғланиши) сизни ташвилантирмайди

5️⃣ Уйингизда доим қуритилган мойчечак бўлсин.
Мойчечак дамламаси ичиш билан шамоллаш, турли бактериялардан ҳимояланасиз, оёқларингизни ванна қилиб, чарчоқдан халос бўлаасиз. Мойчечакли муз бўлакчалари билан юзни массаж қилиш эса уларни таранглаштириб, мимик ажинларга қарши курашади.

@dunyoi_kabir

20 last posts shown.