Ўғлига алимент тўлаган ота, кексайганда ўғлидан алимент ундирди
Фарзанд хорижга таълим олиш учун чиқиши керак, бироқ МИБнинг алиментга ўрнатилган чеклови бор эди.
Олтинкўл туманида яшовчи 73 ёшли отахон Қ.М.нинг айтишича, биринчи аёли билан ажрашиб кетгач, фарзанди вояга етгунга қадар алимент тўлаган. Ҳозирда эса пулга муҳтожлиги сабаб, ўзи бир вақтлар алимент тўлаган ўғлидан алимент ундириб берилишини сўраб мурожаат этган.
Суднинг ижро варақасига кўра, ўғил отага ҳар ойда 250 000 сўм миқдорида алимент тўлаб бориши белгиланган. Ижро ҳаракатлари давомида алимент пуллари отахонга ойма-ой ундириб берилган.
Ҳозирги вақтда ўғил Россия давлатида ўқиётганлиги сабабли, хорижга чиқиш чекловларини олиб ташлаш учун отасига олдиндан алимент тўловларини тўлаб беришини билдирган. Отанинг розилигига асосан, 5 000 000 сўм алимент пуллари ундириб берилди. Шундан сўнг, ундирувчи Қ.М. ўз хоҳишига кўра, ижро ҳужжатини қайтариб олди.
👉🏻 @Dunyo_xabariuz 🌍