🎁 Байрам тўпламлари таклиф қилишда нималарга эътибор бериш керак
1️⃣ Тўпламга байрамона яхши кайфият уйғотувчи ном беринг ("Шодиёна тўплами", "Лаззат тўплами", "Оила тўплами", "Янги йил мўжизаси" каби). Байрам билан боғлиқ маҳсулотлар сотуви мижоз кайфияти устига қурилади.
2️⃣ Тўпламни сотиб олиш маҳсулотларни алоҳида сотиб олишга нисбатан арзонроқ бўлиши шарт. Чегирма одатда тўплам умумий қийматининг 10%идан кам бўлмайди.
3️⃣ Реклама, қадоқ ва мулоқот пайтида мижоз эришаётган фойдани кўрсатишга алоҳида урғу беринг.
4️⃣ Бирваракайига бир нечта тўплам таклиф қилиш, мисол учун "Совға", "Болажон", "Оила", "Дўстлар", "Янги йил дастурхони" каби тўпламлар қилиш танловни сотиб олиш ёки сотиб олмаслик ўртасида эмас, балки тўпламлар орасида бўлишига туртки беради.
5️⃣ Тўплам ичига юқори маржали маҳсулотлардан ҳам киритиш мақсадга мувофиқ саналади.
Айтайлик, дўконингизда сотилаётган кабоб қиймаси юқори маржали маҳсулот ҳисобланади. Лекин аксарият харидорлар татиб кўрмагани сабабли унинг савдоси унча яхши эмас. Уни таннарх баҳосида ёки минимал фойда билан бўлса ҳам харидорга етказиб, татиб кўришини таъминлаш учун байрам тўпламидан яхшироқ баҳона йўқ.
"Dookan Xpert"
✅ Дўст ва яқинларингиз билан улашинг