Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида рўза: фойдали ёки зарарли?Аллоҳ бизга қийинчилик эмас, енгилликни хоҳлайди. Агар рўза аёлнинг соғлиғига ёки чақалоқнинг ривожланишига зарар етказса, вақтинча тутмасликка рухсат берилган. Аммо бу қарор шахсий хохиш билан эмас,
мусулмон шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилиниши керак.
Кўпчилик ҳомиладор аёллар:
"Боламга керак бўлади!" – деб, кун давомида
5-6 маҳал овқатланишга одатланишади.
Аслида эса, муҳим нарса – овқатланишнинг сони эмас, балки унинг
сифати ва
озуқа таркиби! Бола учун муҳим бўлган нарса оддий овқат эмас, балки керакли
витамин ва
минераллар.
🟢
Ҳомиладор аёллар қачон рўза тутиши мумкин?Ҳомиладорликнинг
илк босқичида, (йўлдош ҳали тўлиқ шаклланмаганда) рўза тутиш мумкин. Чунки бу даврда бола онанинг танасидаги мавжуд озуқа моддалардан озиқланади.
Эмизикли аёлларга келсак, агар она
кучли чарчоқ, бош айланиши ёки
сут камайиши каби ҳолатларни сезса, рўзани кейинроқ қазо қилиш яхшироқ.
🍽
Рўза тутаётган ҳомиладор ва эмизикли аёллар қандай овқатланиши керак?•Ҳомиладор ва эмизикли аёллар овқатланиш режимини тубдан ўзгартириши шарт эмас, балки уни янада фойдали таркибга асосланган ҳолда шакллантиришлари лозим.
✅
Керакли маҳсулотлар:
1⃣
Гўшт маҳсулотлари – саҳарликда
100-150 грамм қўй, от ёки курка гўшти истеъмол қилиш тавсия этилади. Бу танани етарли миқдорда
оқсил ва
темир билан таъминлайди.
2⃣
Тоза, соф икра – ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун фойдали
омега-3 манбаи бўлиб, ҳужайраларни янгилаш ва боланинг тўғри ривожланиши учун муҳимдир.
3⃣
Ёғли маҳсулотлар –
қўй ёғи, от ёғи, жизза истеъмол қилиш
энергия беради, сутни тўйимли қилади ва бола
тез-тез оч қолишини олдини олади.4⃣
Тухум – оқсил ва D витамини манбаи.
Нималардан сақланиш керак?❌
Дуккакли маҳсулотлар – таркибидаги айрим моддалар темир ва кальций сўрилишига халал бериши мумкин.
❌
Магиз (ёнғоқ, бодом, писта) – агар аутоиммун касалликларингиз бўлса, истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
❌
Углеводлар (ортиқча нон, ширинликлар, қандли маҳсулотлар) – қондаги глюкоза даражасини тез тушириб, очлик ҳиссини кучайтиради ва ҳомиладорлик диабети хавфини оширади.
❌
Газланган ичимликлар ва ортиқча чой/кофе – танани сувсизлантиради ва кальций сўрилишини пасайтиради.
📍
Рўза – бу танани тозалаш ва иродани мустаҳкамлаш воситаси. Аммо ҳомиладор ва эмизикли аёллар ўзининг ва чақалоқнинг саломатлигини
биринчи ўринга қўйиши керак.
Агар сиз
кучсизланиш, бош айланиши, ортиқча чарчоқ ёки
чақалоқнинг кам эмиши каби ҳолатларни сезсангиз, рўза тутиш қарорини қайта кўриб чиқиш лозим.
Энг муҳими – шифокор билан маслаҳатлашиш ва нотўғри овқатланиш натижасида танангизни заифлаштириб қўймаслик!
@endokrinolog_preventAge