Қандай ҳолларда ходимнинг рухсатисиз иш ҳақидан ушлаб қолинади?
👁🗨 @DUSTLIKBOZOR👇
https://t.me/dustlikbozor
Меҳнат кодексига биноан ходимнинг ёзма розилиги билан, ходимнинг розилиги бўлмаган тақдирда эса 269-модданинг иккинчи қисмига мувофиқ иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.
Қуйидаги ҳолларда, ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар, иш ҳақидан ушлаб қолиш амалга оширилади:
➖ солиқлар ва йиғимларни ундириш учун;
➖ суд қарорларини ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш, шунингдек ваколатли органларнинг қонуний талабларини бажариш учун;
➖ иш ҳақи ҳисобига берилган бўнакни ушлаб қолиш, бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганлиги муносабати билан хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига берилган, сарфланмаган ва ўз вақтида қайтарилмаган бўнакни ушлаб қолиш учун;
➖ ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошмаса;
➖ иш берувчи томонидан ходимга қўлланган жаримани ундириш учун;
➖ ходим қайси иш йили ҳисобига таътил олиб бўлган бўлса, ўша йил тугагунига қадар меҳнат шартномаси бекор қилинганда таътилнинг ишлаб берилмаган кунлари учун.
➖ Ҳар бир тўлов чоғида иш ҳақидан ушлаб қолинган маблағларнинг умумий суммаси ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.
👁🗨 @DUSTLIKBOZOR👇
https://t.me/dustlikbozor