Эркаклар атлас киймаслиги керак
Диний қадриятлардан ташқари миллий қадриятлар ҳам мавжуд.
Ҳозир Ўзбекистон деб аталаётган юртда яшайдиган эркаклар миллатидан қатъий назар ҳеч қачон атлас кийим киймаганлар.
Ҳозирги кунда миллий кийимлар кийишни жорий қилаётганлар оиласида ота-онаси ва фарзандлари билан рус тилида гаплашадиган, оиласида миллий муҳит бўлмаган, боғчада рус гуруҳга борган, мактабда ҳам рус синфда ўқиган, университетда ҳам рус гуруҳда ўқиган, ўзи билан ўзи қолганда ҳам рус тилида фикр юритиб, рус маданиятига ўрганган русийзабон одамлар бўлса керак деган тахминлар келиб чиқмоқда.
Миллий кийимлар кийишга мажбурлайди, лекин ўзи миллий кийим қандай бўлиши кераклигини билмайди.
Агар билганларида эди, мактаб ўқувчилари бўлган ўғил болаларга атлас нимчалар кийдирмаган бўлардилар.
Майли, улар миллий кийимлар кийишни талаб қилаверсинлар, биз ўзимизни билиб, ўғил болаларга атлас кийимлар кийдирмайлик.
Ўғил бола ўғил боладек кийинсин, қиз болалар қиз боладек кийинсинлар.
Мана шунда миллий кийимлар кийган бўламиз.
Бу гаплар диний қадриятларга эмас, балки миллий қадриятларга асосланган ҳолда ёзилди.
Агар ипакдан эмас, масалан, сунъий матодан тўқилса, эҳтимол, диний қадриятларга мос келавериши мумкин, лекин бундан ташқари ўзимизни ўзбекона миллий қадриятларимиз ҳам бор.
Ўзбеклигимизни йўқотмайлик. Ўзбекчиликда атлас кийган эркак жуда ёмон таассурот уйғотган.
© Abduqahhor Imminohun. professor.
****
Juda to‘g‘ri fikrlar bo‘libdi, ustozlar shu masalaga hushyor qarashlarizni so‘ragan bo‘lar edim, salla desa kallani olib kelish shartmas, do‘ppi kiyishni ommalashtirsak yaxshi bo‘lardi o‘g‘il bolalarga, o‘g‘il bolalar hozir tushunmasligi mumkin, lekin katta bo‘lganda juda hijolat bo‘lishi mumkin atlas kiyganidan...
@domlajon
t.me/domlajon