ВАЗИРЛИК: 50 % лик устама она-тили ўқитувчиларига берилади, ўзбек тили ўқитувчиларига эмас
Январдан ойликлари икки баравар ортишидан умид қилаётган рус ва қардош тилли мактабларнинг «ўзбек тили» ўқитувчилари мутасаддилардан она-тили ва ўзбек тилининг фарқи нима эканлигини тушунтириб беришни сўрашмоқда.
Таҳририятимизга мурожаат келиб тушди. Унда мурожаатчи таълим тили рус тили бўлган умумтаълим мактабида ўзбек тили (давлат тили) фанидан дарс беришини жорий йил 1 январдан бошлаб унга 50 фоизлик миқдорида қўшимча устама тўланмаётганини айтган.
«Ўзбек тили ва адабиётидан Миллий сертификатга ва олий тоифага эгаман. Ушбу сертификат учун ҳозирда 20 фоиз устама тўлаб келинмоқда. Январдан 50% га умид қилиб турган жойимизда вазирликнинг молиявий вакилининг аудиосини гуруҳимизга ташлашди. Унда айтилишича, январдан фақатгина она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанидан дарс берадиганларгагина 50% устама тўланар экан. Лекин таълим ўзга тилларда олиб бориладиган мактабларга бу қарор тегишли эмас экан. Бошланғичларга ҳам. Энди мен ўйлаяпман. Имтиҳон топшираётганимизда бизни иккига ажратишмади-ку! Буларга осонроқ савол тузайлик булар мумтоз адабиётдан дарс бермайди, фақат грамматика ўтишади дейилмади-ку! Нега энди тўлашга келганда дўппилари торлик қиляпти?! Нега ўқитувчининг минг машаққат билан топган ҳалол пули кўзларига кўп кўринаверади? Хафа бўлиб кетдим. Раҳбарларимизга кўрсатма берилибди бизга 50% тўланмаслигига». деб ёзган ўқитувчи.
Ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизматига мурожаат қилганимизда ҳақиқатдан ҳам рус ва бошқа тилли мактабларда ўзбек тилидан дарс бераётган ўқитувчиларга 50% лик устама берилмаслигини маълум қилди. Вазирлик вакили жавоби қуйида келтирилган:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги тегишли Фармонига асосан:
➖ 2025-йил 1-январдан — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёт, тарих фанларидан дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади (бунга қадар 20 фоиз миқдорида белгиланган).
Она тили ва адабиёти фани учун берилаётган мазкур янги устама миқдори таълим маълум бир тилда олиб борилаётган ва шу тилни она тили ва адабиёти фани сифатида ўтаётган педагогларга нисбатан татбиқ этилади. Яъни:
➖таълим ўзбек тилида олиб борилаётган мактабларда она тили сифатида ўзбек тили ва адабиёти фанидан;
➖таълим рус тилида олиб борилаётган мактабларда она тили сифатида рус тили ва адабиёти фанидан;
➖таълим қорақалпоқ тилида олиб борилаётган мактабларда она тили сифатида қорақалпоқ тили ва адабиёти фанидан дарс бераётган ўқитувчиларга амал қилади.
Таълим рус ва қардош тилларда олиб бориладиган мактабларда ўзбек тили (давлат тили) фанидан дарс бераётган ва тегишли миллий сертификатга эга педагоглар 20 фоизлик устама олишда давом этади.
Маълумот учун, жами мактаблар сони — 9 468 та.
Шундан фақат ўзбек тилида дарс олиб бориладиган мактаблар сони — 8 330 та, бошқа тилларда дарс олиб бориладиган мактаблар сони — 1 138 тани ташкил этади.
UzDiplomat.uz сайти.
@domlajon
t.me/domlajon