Наманганда жамоат транспорти 30 та янги замонавий автобус билан бойиди
✅ @DodaVideo - обуна бўлинг
Наманган вилоятида жамоат транспортини янада ривожлантириш ва аҳолига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида навбатдаги муҳим қадам қўйилди. Президентимиз раҳбарлигидаги жамоат транспорт соҳасини такомиллаштиришга қаратилган қарор ва топшириқлар ижроси доирасида 30 та замонавий автобус олиб келиниб, фойдаланишга топширилди.
Бугун, “Турон-95 МБИ” МЧЖ томонидан Хитой халқ республикасининг “ZHONGTONG BUS” компаниясида ишлаб чиқарилган замонавий автобус тантанали равишда топширилди.
Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков, нуронийлар кенгаши раиси Икромхон Нажмиддинов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, Хитойнинг “ZHONGTONG BUS” компанияси вакиллари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Маросимда рамзий ленталар кесилиб, автобус калитлари расмий тарзда топширилди. Тадбир иштирокчилари янги автобусларнинг техник ҳолати, йўловчилар ва ногиронлиги бор шахслар учун яратилган замонавий қулайликлар билан яқиндан танишдилар.
Мазкур автобуслар Наманганда жамоат транспорти хизматини янги босқичга олиб чиқиб, аҳолига янада самарали ва хавфсиз хизмат кўрсатилишига хизмат қилади.
✅ @DodaVideo - обуна бўлинг