Ўзбекистон аҳолисининг аксарият қисмида маймунчечакка қарши жамоавий иммунитет мавжуд — Санэпидқўмита
Ўзбекистон аҳолисининг 1980 йилдан аввал туғилган қисми чин чечак касаллигига қарши тўлиқ эмланган. Санэпидқўмитанинг таъкидлашича, чин чечакка қарши эмлашдан кейин ҳосил бўлган иммунитет маймунчечакка қарши ҳам ишлайди ва касалликнинг кенг тарқалиш хавфини пасайтиради.
Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми, яъни 1980 йилдан аввал туғилган катта ёшдагиларда маймунчечакка қарши иммунитетга эга. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси маълум қилди.
«Маймунчечак касаллиги республикамиз ҳудудига кириб келиши эҳтимоли жуда кам. Негаки маймунчечак касаллиги қайд қилинаётган Европа мамлакатларида беморлар ва мулоқотда бўлганларга нисбатан алоҳидалаш чоралари олиб борилмоқда, эпидемияга қарши амалга оширилаётган чора-тадбирлар эса тўлиқ самара бермоқда», — дейилади қўмита хабарида.
Қайд этишича, мамлакатда истиқомат қилаётган 1980 йилдан аввал туғилган катта ёшдагилар чечак (халқ тилида чин чечак) касаллигига қарши тўлиқ эмланган. Айнан шу қатламда жамоавий иммунитет мавжуд, боиси чин чечакка қарши эмлашдан кейин ҳосил бўлган иммунитет маймунчечакка қарши ҳам ишлайди ва касалликнинг кенг тарқалиш хавфини пасайтиради.
ЖССТ Европа иттифоқи маълумотларига кўра маймун чечаги эпидемияси COVID-19 пандемияси даражасида глобал муаммо туғдирмайди. ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге дунёнинг қатор мамлакатларида mpox (маймунчечак) вируси тарқалиши билан боғлиқ эпидемик вазият юзасидан баёнот берар экан, ваҳимага берилишга ҳожат йўқ деб таъкидлади. Унинг фикрича, «Маймунчечак коронавирус даражасидаги ўта жиддий муаммо эмас, — биз mpox вируси билан қандай курашиш кераклигини биламиз».
Касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида:
- маймун чечаги касаллиги бўйича эпидемиологик нохуш давлатларга сафарларни чеклаш;
- иш юзасидан хизмат сафарига борилган тақдирда, ёввойи ҳайвонлар ва кемирувчилар (маймунлар, каламушлар) билан мулоқотда бўлмаслик;
- жамоат жойларига чиқишда шахсий гигиенага қатъий риоя қилиш;
- тана ҳарорати кўтарилган ёки тошмалар тошган йўловчилар билан бирга ҳаракатланишга тўғри келганда имкон қадар санитария муҳофаза (ижтимоий) масофани сақлаш, тиббий ниқоблардан фойдаланиш, қўлларни зарарсизлантирувчи воситалар билан ишлов бериш;
- жамоат транспортларида тиббий ниқоблардан фойдаланиш, транспортдан тушгандан сўнг қўлларни зарарсизлантирувчи воситалар билан тозалаш тавсия этилади.
Маймунчечак — вирусли инфекция бўлиб, организмнинг умумий заҳарланиши ҳамда терида ўзига хос тошмалар тошиши билан кечади.
Манба: kun.uz
Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan