ДУШАНБАЯнги кун янгидан бошлар тантана,
Қуёш ойга суюк, Ер кўкка дамба
Эслаб қол азизим, бугунги сана,
Душанба...Саф тортиб режалар кутади навбат,
Амалга ошмаган жума ё шанба...
Эҳтимол ҳаммасин этур ижобат,
Душанба...Тақвимнинг ҳар куни шодону, гулгун,
Кунларнинг кўксига қўймагин тамға!
Чиройли кун бўлиб ёзилгай бугун -
Душанба...Йиллар кўтаргайдир умр юкини,
Ҳар лаҳза, сония умрга манба.
Балки бугун йилнинг энг гўзал куни -
Душанба...Ўлмасбек Самарқандий
Барча - барчага янги душанба тонги муборак бўлсин!
Бошланаётган янги ҳафта ва янги кун - умрингизнинг энг файзли дамлари бўлиб умр тақвимингизга битилсин!https://t.me/dmtt15