баъзи фильмлар борки, улар нафақат кўзларингни, балки қалбингни ҳам кенгроқ очиб юборади. “Интерстеллар” айнан шундай фильмлардан. бу шунчаки фазо ҳақидаги фильм эмас бу вақтнинг шафқатсизлиги, инсон табиати ва муҳаббатнинг чексиз қудрати ҳақидаги ҳикоя.
қаҳрамонлар галактикалар орасидаги миссияда бўлишсада, уларнинг энг катта кураши бир-бирларидан узоқда қолган диллар орасида кечади. фильм сени вақт ҳақида ўйлашга мажбур қилади – бир лаҳза ким учундир бир умрга айланиши мумкин.
шу фильмни кўриб бўлганингдан кейин хаёлга чўмасан, жим қоласан, ички туйғуларинг билан мулоқот қиласан. чунки бу нафақат экрандаги саёҳат, бу сенинг руҳий саёҳатинг ҳам.
агар ҳали ҳам “Интерстеллар”ни кўрмаган бўлсангиз шошилинг. вақт энг қадрли бойлигимиз, лекин баъзи фильмлар уни сарфлашга арзийди. бу ана шундай фильм…