“МОМА ОШИ” БОР НАРСАМИ?
#бидъат
❓1549-CАВОЛ: Биз томонларда “Мома оши” деган маросим бор. Айрим жойларда “Мома гўжа” деб ҳам айтилар экан. Бу маросим асосан фолбинлар иштирокида бўлиб, фолбин тузалмаётган бемор учун товуқ сўйдириб, унинг қонини беморнинг юзи ва бошқа ерларига суртади. Шундан кейин унинг гўшти пиширилиб, фолбин меҳмон қилинади. Шундай маросим ўтказишнинг гуноҳи қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай маросим ўтказиш катта гуноҳдир. Чунки фолбинлар билан алоқа қилиш, уларнинг сўзини тасдиқлаш кишининг иймони учун ўта хатарли иш. Бунинг устига ҳар қандай ҳайвоннинг қони нажосат ҳисобланади. Уни истеъмол қилиш, танага суртиш дуруст эмас.
Динимизда беморни тиббиёт ёрдамида ёки Қуръон ўқиб дам солиш, гоҳида эса ҳар иккисини бирданига қўллаш билан даволаш эътироф этилади. Фолбинларнинг ножоиз амаллари билан даволаниш қатъиян ман қилинади.
Фолбинларнинг гапига ишониш, уни тасдиқлаш динимиз ақидасига зид эканини ҳар бир мусулмон билиб олмоғи лозим. Имом Абу Жаъфар Таҳовий аҳли сунна вал-жамоанинг ақидасини баён қилиб, шундай деган:
وَلَا نُصَدِّقُ كَاهِناً وَلَا عَرَّافاً وَلَا مَنْ يَدَّعِيْ شَيْئاً يُخَالِفُ الْكِتَابَ وَالسُّنَّةَ وَإِجْمَاعَ الْأُمَّةِ
“Фолбин ва башоратчиларнинг, шунингдек, Қуръон, суннат ва умматнинг ижмосига хилоф нарсани даъво қилгувчиларнинг гапини тасдиқламаймиз” (“Ақидатут-Таҳовия” китоби). Тавфиқ Аллоҳдан.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar