ҚОРАМОЛНИНГ ЗАКОТИ
#закот
❓506-CАВОЛ: Олтита катта сигирим, иккита икки яшар ва бешта бир ярим яшар бузоқларим бор. Шулардан қанча закот беришим керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълум бўлишича сизда жами 13 нафар қорамол мавжуд. Агар ушбу қорамолларни тижорат ниятида сотиб олинмаган бўлса, бу қорамоллардан закот бериш вожиб бўлмайди. Чунки қорамолнинг сони ўттизтадан ошса ва улар йилнинг аксар қисмида даладан ўтласа, закот бериш бошланади. Агар мазкур қорамоллар тижорат ниятида сотиб олинган бўлиб, уларнинг қиймати закот нисобидан ортиқ бўлса, умумий қийматнинг қирқдан бири закот сифатида берилади.
Қорамолнинг закоти ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:
أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمَّا وَجَّهَهُ إِلَى الْيَمَنِ: أَمَرَهُ أَنْ يَأْخُذَ مِنْ الْبَقَرِ مِنْ كُلِّ ثَلَاثِينَ تَبِيعًا أَوْ تَبِيعَةً، وَمِنْ كُلِّ أَرْبَعِينَ مُسِنَّةً (رواه الامام أبو داود)
яъни: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳуни Яманга юбораётганларида ҳар ўттизта қорамолдан битта эркак ёки урғочи бир ёшли бузоқ олишимни ва ҳар қирқтадан бир дона икки ёшли урғочи бузоқ олишини амр қилдилар” (Имом Абу Довуд ривоятлари).
Бошқа ривоятда эса:
وَعَنْ مُعَاذٍ رضي الله عنه قَالَ: أَمَرَنِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ لَا آخُذَ مِنَ الْبَقَرِ شَيْئًا حَتَّى تَبْلُغَ ثَلَاثِينَ، فَإِذَا بَلَغَتْ ثَلَاثِينَ فَفِيهَا عِجْلٌ تَابِعٌ جَذَعٌ أَوْ جَذَعَةٌ حَتَّى تَبْلُغَ أَرْبَعِينَ، فَإِذَا بَلَغَتْ أَرْبَعِينَ فَفِيهَا بَقَرَةٌ مُسِنَّةٌ. (رَوَاهُ الامام النَّسَائِيُّ)
яъни: Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам менга қорамол ўттизтага етмагунча ҳеч нарса олмаслигимни амр қилдилар. Қачон ўттизтага етса, ундан бир дона онасига эргашиб юрган бир ёшли эркак ёки урғочи бузоқ. Бу то қирқтага етгунча. Агар унга етса, икки ёшли ғунажин” – дедилар (Имом Насоий ривоятлари).
Қорамолнинг закоти ҳақида фиқҳий манбаларда шундай дейилади:
و في ثلاثين بقرا تبيع او تبيعة و في اربعين مسن او مسنة...
яъни: “Ўтизта сигирда битта табийъ (бир ёшга тўлган эркак бузоқ) ёки табийъа (урғочи бузоқ) ва қирқтада мусинн (икки ёшга тўлиб уч ёшга чиққан новвос) ёки мусинна (ғунажин) вожиб бўлади (“Мухтасарул виқоя” китоби).
وأما نصاب البقر فليس في أقل من ثلاثين بقرا زكاة والأصل فيه ما روي عن رسول الله صلى الله عليه وسلم أنه قال لمعاذ حين بعثه إلى اليمن : في كل ثلاثين من البقر تبيع أو تبيعة وفي كل أربعين مسنة .
яъни: “Сигирнинг нисобига келсак, ўттизтадан камида закот йўқ. Бунинг далили Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадис бўлиб, У Зот алайҳиссалом Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳуни Яманга (волий қилиб) юбораётганларида “Сигирларнинг ҳар ўттизтасидан битта эркак ёки урғочи бир ёшли бузоқ, ҳар қирқтадан бир дона икки ёшли урғочи бузоқ”, – дедилар (“Бадоиус саноиъ” китоби).
Демак, сигирлар тижорат мақсадида сотиб олинса, закот беришда уларнинг сонига эмас қийматига қаралади. Йилнинг аксарида далада ўтлаб юрадиган сигирлар ўттизтага етмаса нисобга етмаган ҳисобланади ва улардан закот берилмайди. Ўттизтадан ошгач то қирққа етгунича битта бир ёшли бузоқ (эркак ёки урғочи), қирқтадан то олтмиштагача битта икки ёшга тўлган ғунажин ёки буқа берилади. Олтмиштадан ортиғида ҳар ўттизтасига биттадан бир ёшли, ҳар қирқтасига биттадан икки ёшга тўлган бузоқ берилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш▫️