ҲОВЛИМНИ СОТСАМ УНДАН ЗАКОТ БЕРАМАНМИ?
#закот
❓440-CАВОЛ: Оиламиз билан яшаётган ҳовлини иккига бўлиб, бир қисмини 4 йил аввал сотувга қўйганман. Ҳалигача сотилгани йўқ. Сотганимда (нархини билгач) закот бераманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Яшаб турган ҳовлингизнинг сотиш учун ажратилган қисми то сотилмагунича унинг қийматидан закот бериш вожиб бўлмайди. Чунки, шариатимизда сотиш ниятида олинмаган, кейинчалик сотиш нияти пайдо бўлган молларга “тижорат моли” дейилмайди.
لَا يَصِيرُ لِلتّجَارَةِ وَ إنْ نوَاهُ لهَا مَا لَمْ يَبعْه
яъни: “(Мулкка эгадор бўлиш вақтида сотиш нияти бўлмаган) нарсани сотиш ният қилинсада, то сотилмагунича у тижорат молига айланмайди (“Шарҳул виқоя” китоби).
Демак бундай ҳолатда, сотувга қўйилган қисм закот нисоби миқдорича ёки ундан кўп маблағга сотилса ва бир йил эҳтиёждан ортиқча бўлиб турса, ўша маблағнинг 1/40 (қирқдан бири)ни закот қилиб берасиз. Агар сиз ҳар йили нисоб миқдоридаги маблағга эга бўлиб, закот бериб юрган бўлсангиз, ҳовли сотилган йилидаёқ, қўлингиздаги маблағга қўшиб, умумий сумманинг 1/40 (қирқдан бири)ни закот қилиб ажратасиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш▫️