Бир куни толиби илмлар кекса устози олдига келиб, ундан сўрадилар:
— Нега ёмон одатлар одамни осонгина эгаллайди, яхши фазилатларга қийин эришилиб, улар анча омонат бўлади?
— Агар соғлом уруғни қолдириб, касалини ерга кўмсангиз нима бўлади? — деди уларга устози.
— Офтобда қолган уруғ ҳалок бўлади, тупроққа кўмилгани... Тупроққа кўмилгани эса ёмон бўлса ҳам ўниб чиқиб, кам бўлса ҳам ҳосил беради.
— Одамлар ҳам худди шундай қилишади: хайрли ишларни дилдан бажариб қалби тўрида асраш ва камол топтириш ўрнига, уларни кўз-кўз қилиш учун чиқариб қўйишади ва эҳтиётламай нобуд қилишади. Ўзларининг гуноҳлари ва иллатларини эса бошқалар кўрмаслиги учун имкон қадар диллари тубига яшириб, уларни палак ёздириб юборади.
“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.